20:15 08.01.2012 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"
Мустаҳкам оила — жамият таянчи
Термиз шаҳрида “Мустаҳкам оилани шакллантиришда ёшларнинг фуқаролик позициясини кучайтиришнинг аҳамияти” мавзуида семинар бўлиб ўтди.
O`zLiDeP Сурхондарё вилоят кенгаши ташаббуси билан ташкил этилган тадбирда вилоят ҳокими ўринбосари — хотин-қизлар қўмитаси раиси, вилоят кенгаши депутати Мавлуда Қобулова, O`zLiDeP вилоят кенгаши раисининг биринчи ўринбосари Абдулҳаким Турдиев сўзга чиқиб, «Мустаҳкам оила йили»да оилани мустаҳкамлаш, ҳар бир оилада соғлом турмуш тарзини шакллантириш, баркамол фарзандларни вояга етказишга доир устувор вазифаларни изчил давом эттириш хусусидаги мулоҳазаларини билдирдилар.
— Айниқса, бугун Президентимизнинг “Юксак маънавият — енгилмас куч” асарининг туб моҳияти ҳақида кўпроқ фикр юритишимиз лозим, — деди Мавлуда Қобулова. — Мазкур асар ёшлар онгида соғлом дунёқарашни шакллантириш ва уларни миллий қадриятларимизга хос тарбиялашда муҳим омил бўлиб хизмат қилаётир. Албатта, соғлом фикрли, маънавий етук ёшлар келажакда мустаҳкам оила барпо этиб, юртимиз қудратини юксалтиришга ҳисса қўшади. Маънан юксак ва моддий муаммолардан холи оилалар эса мустаҳкам бўлади. Янги йилда бу борада олиб бориладиган ишлар O`zLiDePнинг маҳаллий кенгашлардаги депутатлари зиммасига ҳам катта масъулият юклайди.
Айни пайтда O`zLiDeP вилоят кенгаши ўз сафига 21 мингдан ортиқ аъзони бирлаштирган. Уларнинг 16 мингдан ортиғини аёллар ва йигит- қизлар ташкил этади. «Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик йили»да партия ташкилоти томонидан оилаларда томорқадан унумли фойдаланиш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш ҳамда хусусий секторни ривожлантириш каби мавзуларда қизиқарли тадбирлар ташкил этилди. Касб-ҳунар коллежларини тугатиб, мустақил ҳаётга йўлланма олган кўплаб йигит-қизларнинг хусусий секторда фаолият юритишига амалий ёрдам берилди.
— «Мустаҳкам оила йили»да эса бу борадаги ишлар янада кучайтирилиши, энг олис қишлоқлардаги оилаларни ҳам иқтисодий қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор қаратиш лозим, — дейди O`zLiDeP вилоят кенгаши аёллар қаноти бўлими раҳбари Гўзал Ибрагимова. — Бунинг учун ҳунармандчилик, касаначилик ва оилавий бизнеснинг бошқа қулайликларини янада кенгроқ тарғиб қилиш лозим. Томорқада иссиқхона ташкил этиш истаги бўлган опа-сингилларимизга тижорат банкларидан кредит маблағлари олишга ёрдам беришни, электорат иштирокида кўплаб тадбирлар ташкил этишни мўлжаллаяпмиз.
— Анжуман фойдали тавсияларга бой бўлди, — дейди Термиз шаҳридаги 2-академик лицей ўқувчиси Шавкат Эшмирзаев. — Оилада ота-она ва фарзандлар бурчини, миллий урф-одатларимизнинг нечоғлик юксак эканини янада чуқурроқ англаб етдик. Албатта, яхши ўқиб, келажакда Ватанга муносиб фарзандлар бўлиб вояга етишишимиз учун барча шароит яратилган. Ана шу имкониятлардан унумли фойдаланган йигит-қиз ўз оиласи нуфузини оширади, ота-онасининг ишончини оқлайди. Оилани моддий ва маънавий мустаҳкамлашга, тинч-осойишта ҳаёт кечиришга муносиб ҳисса қўшади.
Баҳс-мунозаралар асосида ўтган тадбир якунида ёшларни огоҳлик ва аҳилликни тарғиб этувчи саҳна асарлари намойиш этилди.
Фарҳод ТОШБОЕВ
Обсудить новость на Форуме
25 декабря 2024
« | Декабрь 2024 |
Пн | Вт | Ср | Чт | Пт | Сб | Вс |
1 | ||||||
2 | 3 | 4 | 5 | 6 | 7 | 8 |
9 | 10 | 11 | 12 | 13 | 14 | 15 |
16 | 17 | 18 | 19 | 20 | 21 | 22 |
23 | 24 | 25 | 26 | 27 | 28 | 29 |
30 | 31 |