10:01 23.08.2011 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"

Мустақиллик менинг тақдиримда



Жорий йилнинг 16 август куни O’zLiDeP Сиёсий Кенгаш Ижроия қўмитаси биноси катта мажлислар залида Тошкент вилояти Кенгаши “Аёллар қаноти” томонидан “Мустақиллик менинг тақдиримда” мавзуида давра суҳбати ўтказилди.

Тадбирда Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раҳбарлари, аъзолари ва ходимлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, халқ депутатлари вилоят, туман (шаҳар) Кенгашлари депутатлари, O’zLiDeP Тошкент вилояти Кенгаши ходимлари, шунингдек, O’zLiDeP ҳудудий Кенгаш раисларининг аёллар масалалари бўйича ўринбосарлари, партия “Аёллар қаноти”нинг фаоллари, бошланғич партия ташкилоти раҳбарлари, фермер ва тадбиркорлар, оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этишди.

Тадбир мақсади, хотин-қизларнинг Мустақиллик даврида партиядаги жамоатчилик, тадбиркорлик, фермерлик фаолиятини намоён этиш, соҳага оид билим ва кўникмаларни шакллантириш, шунингдек, аёлларга микрокредитлар олиш жараёнлари ҳамда, банк, солиқ, божхона ва бошқа мутасадди ташкилотлар билан бевосита алоқа ўрнатиш ва мулоқотга киришиш жараёнларида юзага келаётган тўсиқ ва муаммолар ечими юзасидан тавсия ва тушунтиришлар бериш, Концепциядан келиб чиқиб, тадбиркорликни кенг ривожлантириш учун яратилган имкониятлардан унумли фойдаланган ҳолда маҳаллаларда оилавий бизнес ва тадбиркорликни кенг ривожлантириш эвазига аёлларимиз томонидан ҳам янги иш ўринларини яратиш, 2011 йил 1-ярим йилида амалга оширилган ишларни сарҳисоб қилиш ҳамда вилоят “Аёллар қаноти” камчиликларини бартараф этиш мақсадида 2-ярим йиллик режасининг йўналишини белгилаб олиш, тавсия ва таклифлар ишлаб чиқишга қаратилган.


Тадбир вилоят тадбиркор, касаначи хотин-қизларнинг ўз маҳсулотларидан иборат кўргазма намойишини томоша этишдан бошланди. Бунда “Устоз - шогирд” йўналишида олиб борилаётган ишлар, тадбиркор етиштирган шогирдларининг ижод намуналари ҳам борлиги дилни кувонтирди.

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раис ўринбосари, Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши депутати Мухлиса Акрамова “Мустақиллик йилларида аёлларнинг ижтимоий мавқеини ва ролини ошириш: O’zLiDePнинг дастурий вазифалари”, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Муҳаббат Тохтаева “Нодавлат нотижорат ташкилотлар фаолиятида хотин-қизлар иштироки”, Ўзтелерадиокомпанияси сиёсий шарҳловчиси, O’zLiDeP Тошкент вилояти Кенгаши раиси ўринбосари Ғофур Жамолов “ОАВларининг хотин-қизлар фаолиятидаги ўрни” мавзусидаги маърузалари билан иштирок этишди.

Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Тошкент вилояти Кенгаши “Аёллар қаноти” фаоллари томонидан мамлакатимиздаги жараёнларда фаол иштирок этиб, ўз билим, салоҳият ва малакаларини халқимиз фаровонлиги, юртимиз ободлиги йўлида сарфламоқдалиги гапирилди. Мустақиллик йилларида хотин-қизларга яратилган имкониятлар, партия сафидаги вилоятнинг тадбиркор, фермер хотин-қизларининг (слайд, роликлари иштирокида) қилинган ишлари, ютуқлари сарҳисоб қилинди.


Партиянинг ташкил топиш жараёнларидан то ҳозирги кунга қадар ўзининг фаоллиги, жамоат ишларида жонкуярлиги, “Аёллар қаноти” фаоли сифатида намоён этган вилоятнинг хотин-қизлари Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 20 йиллиги муносабати билан ҳамда партиянинг дастурий мақсад ва вазифаларини тарғиб қилишдаги фаол иштироки ва самарали меҳнатлари учун O`zLiDeP Тошкент вилояти Кенгаши Фахрий ёрлиғи ва совғалар билан тақдирланди.

Тадбирда партия сафига аъзо бўлган тадбиркор, фаол хотин-қизларга тантанали равишда гувоҳномалар тоширилди.
Вилоят хотин-қизлари O’zLiDePнинг дастурий мақсад ва вазифаларини амалиётга татбиқ этишда, аҳоли ўртасида тадбиркорлик кўникмаларини шакллантиришда, аҳолининг, айниқса хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини кучайтиришда, атрофида партия аъзолари хотин-қизлар сонини янада кенгайтиришда, ННТлар билан ҳамкорликда ўз фаолиятини давом эттиради ҳамда Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 20 йиллигини муносиб кутиб олади деган умидда ўз фаолиятини давом эттиради деган хулосалардан келиб чиқиб, бахс-мунозарага бой тарзда ўтказилди. Келгуси аниқ режалар белгилаб олинди.

Источник: Либерально демократическая партия Узбекистана

  Обсудить новость на Форуме