10:30 10.06.2012 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"
«Мулкдор оила» доираси кенгаймоқда
«Мустаҳкам оила йили»да O’zLiDeP ташаббуси билан амалга оширилаётган «Мулкдор оила» лойиҳасининг Андижон вилоят босқичида 29 та оилавий бизнес эгаларига «Микрокредитбанк»нинг вилоят бўлими томонидан 277 млн. сўм миқдорида кредит ажратилди.
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси, Фермер хўжаликлари уюшмаси, Марказий банк ҳамда етакчи тижорат банклари ҳисобланган — «Агробанк», «Микрокредитбанк», «Ўзагросуғурта» давлат акциядорлик-суғурта компанияси билан ҳамкорликда ўтказилаётган ушбу лойиҳанинг туман босқичларида 162 дан ортиқ деҳқон хўжаликлари ва оилавий тадбиркорлик субъектлари қатнашиб, уларнинг 88 таси вилоят босқичида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритдилар.
«Ёшлар қаноти» фаолларининг фикрича, олтинкўллик Аброр Эрматовга тикувчиликни йўлга қўйиш учун 3 млн., бўзлик Низомиддин Холиқовга чорвачилик учун 12 млн., Нуриддин Исомиддиновга асаларичиликни ривожлантириш учун 3 млн., Жалақудуқ туманидаги «Ҳалоллик пойдевори» хусусий корхонасига балиқчилик учун 15 млн. сўм миқдорида кредит ажратилди.
— Анчадан буён оилавий тадбиркорликни йўлга қўйиш ҳаракатида эдим, — дейди бўзлик Низомиддин Холиқов. — Аммо маблағ масаласини ҳал қилолмаётгандим. Партия лойиҳаси асосида туман ва вилоят босқичларида қатнашиб, соҳага оид қонунлар, иш ташкил этиш йўл-йўриғлари билан танишдим. Ўз бизнес лойиҳамни ҳимоя қилдим. Натижада чорвачиликни ривожлантириш учун 12 млн. сўм кредит олишга муваффақ бўлдим.
Обсудить новость на Форуме