19:45 05.05.2011 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"
Мулк дахлсизлиги – устувор тамойил
Хусусан, 2010 йилнинг ўзида жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози асоратлари бутунлай бартараф этилмаган бир шароитда ҳам юртимизда ялпи ички маҳсулотнинг ўсиш суръатлари 8,5 фоизни ташкил этди. Дунёда, ҳатто бир қатор ривожланган мамлакатларда ҳам давлатнинг ташқи қарзлари купайиб бораётган паллада Ўзбекистоннинг ташқи қарзи ялпи ички маҳсулотнинг 10 фоизидан ошмади. Давлат бюджети эса 0,3 фоиз профицит билан бажарилди. Бунда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликка давлат сиёсати даражасида эътибор каратилаётгани муҳим аҳамият касб этмоқда. Агар 2000 йилда ялпи ички маҳсулотда хусусий сектор улуши 30 фоизни ташкил эгган бўлса, 2010 йил якунлари бўйича бу кўрсаткич карийб 53 фоизга етди. Айни кунда эса аҳолининг 75 фоиздан ортиғи айнан ана шу секторда фаолият олиб бормокда.
Хўш, ушбу ютуқларга эришишнинг асосий омиллари нималардан иборат? Биринчидан, юртимизда иқтисодий тараққиётнинг ўзига хос модели ва унинг тамойиллари асосида ишлаб чиқилган, чуқур ва ҳар томонлама ўйланган мамлакатни ислоҳ килиш ва модернизациялашнинг тадрижий дастури изчил амалга оширилгани жаҳон молиявий-иқтисодий инқирозининг Ўзбекистон иқтисодиёти, унинг молия ва банк тизимига салбий таъсирини сезиларли даражада камайтариш имконини берди. Иккинчидан, қатъий, пухта ўйланган пул-кредит ҳамда солиқ сиёсати ва инқирозга қарши кўрилган самарали чора-тадбирлар, мамлакатимиз экспорт ҳажмининг ошиб бориши, ташқи савдо ва тўлов балансларининг мустаҳкамланиши, ташқи савдо балансининг ижобий сальдоси ҳамда олтин-валюта захираси кўпайиб боришини таъминлади.
Бироқ Президентимиз таъкидлаганларидек, эришилган натижалар билан кифояланмай, хусусий тадбиркорлик ва кичик бизнесни ривожлантариш орқали жамиятимизда ҳукм сураётган барқарорлик ҳамда халқ фаровонлигини мустаҳкамлаш йўлидан оғишмай олдинга интилаверишимиз керак. Бунинг учун эса, энг аввало, мулкдорлар ҳуқуқини ҳимоялаш, уларда ўз ҳуқуқларининг бузилмаслигига чуқур ишонч туғдириш лозим. Концепцияда қайд этилганидек, тадбиркорлар ва ишбилармонлар фаолияти йўлидаги ортиқча бюрократик тўсиқларни бартараф этишга эришсак, уларнинг салоҳияти ва имкониятлари янада тўлароқ рўёбга чиқишига имкон яратилади. Бу эса мамлакат иқтисодиёти ва фуқаролар фаровонлигининг янада юксалишига олиб боради.
Концепцияда белгиланган ана шундай вазифаларни амалга ошириш Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги O`zLiDeP фракцияси зиммасига ҳам алоҳида масъулият юклайди. Бу, аввало, “Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик йили”да хусусий мулкни муҳофаза қилиш ҳамда тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг ишончли кафолатларини таъминлаш, ўрта синф вакиллари учун янада қулай шарт шароитларни яратиш аҳоли бандлиги ҳамда турмуш фаровонлигини ошириш вазифаларини рўёбга чиқариш билан бевосита боғлиқдир. Ана шу мақсадлардан келиб чиқиб, бугун O`zLiDeP фракцияси аъзолари Президент Концепциясининг «Демократик бозор ислоҳотларини ва иқтисодиётни либераллаштиришни янада чуқурлаштириш» йўналиши доирасида таклиф этилган қонунчилик ташаббуслари устида амалий ишлар олиб бормоқдалар.
Хусусан, «Тадбиркорлик фаолияти соҳасида рухсат бериш тартиб-қоидалари тўғрисида»ги қонун лойиҳасида тадбиркорлик фаолиятини юритиш учун зарур бўлган рухсат бериш тартиб-қоидаларининг қатьий чекланган рўйхати ва турларини аниқ белгилаб қўйиш, қонунда назарда тутилмаган ортиқча рухсатнома ва рухсат бериш тартиб-қоидаларининг янги турлари киритилишини қонун билан кескин таъқиқлаш каби масалаларга алоҳида аҳамият қаратилаяпти. O`zLiDeP фракциясининг нуқтаи назарига кўра, мамлакатда тадбиркорликнинг янада ривожланиши амалдаги қонунчилигимизни босқичма-босқич асосда либераллаштириб боришдан иборатдир. Бунда хусусий сектор вакиллари қонуний давлат рўйхатидан ўтаётган вақтда ҳеч бир тўсиққа учрамай, ортиқча овворагарчиликларсиз ўз фаолиятини йўлга қўйишлари лозим.
Шу ўринда «Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида»ги қонуннинг янги таҳририни тайёрлашнинг ҳам вақти етганини таъкидлаш жоиз. Токи ҳар бир тадбиркор ва ишбилармон ўз ҳуқуқларини давлат ҳимоя қилаётганини, ҳар томонлама қўллаб-қувватлаётганини ҳис этсин. Негаки, тадбиркор ташаббуси бозор иқтисодиётини ривожлантиришнинг бош омили ҳисобланади. Тадбиркорлик эркинлиги, хўжалик юритувчи субъектлар фаолиягага аралашмаслик эса, шубҳасиз, мамлакатамиз иқтисодиётини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади.
Обсудить новость на Форуме