08:46 19.12.2011 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"
Мукаммал қонунларга жамоатчиликни жалб этиш орқалигина эришамиз
O`zLiDeP фракцияси аъзолари Президентимиз томонидан ишлаб чиқилган «Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш Концепцияси»да белгилаб берилган қонун лойиҳаларини даставвал электорат вакиллари иштирокида муҳокама қилиш тажрибасидан тобора кенг фойдаланмоқда.
Фракция аъзолари ташаббуси билан ноябрь ойидагина “Тадбиркорлик фаолияти эркинликларининг кафолатлари тўғрисида”ги қонунга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида” ва “Оилавий тадбиркорлик тўғрисида”ги қонун лойиҳалари муҳокамасига бағишланган 20 га яқин мулоқотлар ташкил этилди. Жамоатчилик вакиллари, экспертлар ва мутахассислар, давлат ҳокимияти идоралари масъул ходимлари, фуқаролик жамияти институтлари ва албатта, ўрта синф вакиллари иштирок этган тадбирларда қонун лойиҳаларини янада мукаммаллаштиришга қаратилган реал таклифлар билдирилаётганини алоҳида таъкидлаш жоиз. Бундай учрашувлар, ўз навбатида, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик вакилларининг ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, қонун лойиҳалари ишлаб чиқилиши жараёнида уларнинг манфаатларини ҳисобга олиш имкониятларини кенгайтиришга хизмат қилаяпти.
“Тадбиркорлик фаолияти эркинликларининг кафолатлари тўғрисида”ги қонунга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси Наманган, Сирдарё ва Бухоро вилоятларининг энг чекка ҳудудларида муҳокама қилинган бўлса, “Оилавий тадбиркорлик тўғрисида”ги қонун лойиҳаси Қорақалпоғистон Республикасининг Қонликўл туманида, Термиз, Андижон ва Жиззах шаҳарларида қайта-қайта таҳлил қилинди.
Тадбирларда фракция аъзолари мазкур ҳужжатларни ишлаб чиқишдан асосий мақсад оилавий тадбиркорликни кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг энг муҳим шакли сифатида ривожлантириш учун зарур қонунчилик базасини яратиш, оилавий бизнес учун ҳуқуқий кафолатларни кучайтириш ва янги иш ўринларини яратишдан иборат эканини таъкидладилар.
— Мен тадбиркор сифатида ўз фаолиятимда бугунги ислоҳотлар реал натижалар бераётганига ишонч ҳосил қилмоқдаман, — деди Термизда ўтказилган мулоқот иштирокчиси, бойсунлик тадбиркор Неъмат Абдуллаев. – Бугунги тадбирда эса Концепциядаги ташаббуслар қандай амалга оширилаётганининг гувоҳи бўлдим. Ишлаб чиқилган янги қонун лойиҳалари юртимизда бозор иқтисодиётини янада ривожлантириш учун ҳуқуқий асос бўлиши баробарида хусусий сектор вакилларининг ҳуқуқларини кенгайтириш ва салоҳиятини юксалтиришга ҳам хизмат қилади.
O`zLiDeP нуқтаи назарига кўра, мазкур қонун лойиҳалари жуда долзарб бўлиб, уларнинг қабул қилиниши нафақат “Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик йили” ва Концепцияда белгилаб берилган устувор вазифаларни бажариш, балки Ўзбекистон иқтисодиётини янада ривожлантириш, унинг дунё бозоридаги рақобатбардошлигини оширишга ҳам хизмат қилади. Бу эса O`zLiDePнинг Сайловолди дастурида белгиланган энг муҳим вазифалардан биридир.
9-13 декабрь кунлари Олий Мажлис Қонунчилик палатаси регламентига мувофиқ ўтказилган депутатларнинг сайловчилар билан учрашувларида ҳам мазкур қонун лойиҳалари муҳокамасига алоҳида эътибор қаратилганини таъкидлаш мумкин.
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, O`zLiDeP фракцияси аъзоси Фахриддин Комиловнинг таъкидлашича, жорий йилнинг «Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик йили»да эълон қилинган Президент фармонлари ва қарорларида акс этган меъёрлар хусусий сектор фаолиятини янада ривожлантириш имкониятини яратиб берди.
Айниқса, Концепция талаблари асосида ишлаб чиқилган “Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қонун лойиҳаси давлат дастурида белгиланган вазифаларни таъминлашни кўзда тутиб, ундан кўзланган асосий мақсад тадбиркорликни рағбатлантириш, мулкдорлар учун янада кенгроқ эркинлик бериш ҳамда тадбиркорлик субъектларини ташкил этиш механизмларини соддалаштиришга қаратилгандир. Тошкент вилоятидаги сайловчилар билан учрашувларда қонун лойиҳасидаги хусусий секторни кредитлаш, ресурслардан фойдаланиш, давлат буюртмаларини олиш, тадбиркорлик субъектлари ишлаб чиқараётган маҳсулотларни сотиш учун янги имтиёзлар бериш, халқаро амалиётга мувофиқ даромадларнинг йиллик декларацияси шаклига босқичма-босқич ўтиш, молия ва статистика ҳисоботлари тизимини янада соддалаштириш, жумладан, бундай ҳисоботларни ваколатли давлат органларига электрон шаклда тақдим этиш каби меъёрлар бўйича электорат вакиллари томонидан кўплаб таклифлар билдирилганини алоҳида таъкидлаш жоиз. Бу эса бугунги сайловчини кўпроқ қабул қилинаётган меъёрий ҳужжатларнинг мазмун-моҳияти қизиқтираётганидан далолатдир.
Фарғоналик сайловчилар билан учрашувлар ўтказган Абдурашид Жўрабоевнинг қайд этишича бугун аксарият сайловчилар томонидан мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш билан боғлиқ ўта долзарб масалалар ўртага ташланмоқда. Хусусан, ҳудудда Концепция талаблари асосида ишлаб чиқилган «Оилавий тадбиркорлик тўғрисида»ги қонун лойиҳасининг мазмун-моҳиятига қизиқувчилар сони кўпчиликни ташкил этмоқда. Негаки водий вилоятлари аҳолиси азалдан оилавий тадбиркорликка бирламчи эътибор қаратиб, шу орқали ўз оиласи ва яқинлари фаровонлигини таъминлашга интилиб келган. Учрашувлар чоғида мазкур қонунга асосан оилавий тадбиркорликнинг ҳуқуқий шакли ўзгартирилиб, унинг оилавий корхона, яъни юридик шахс мақомига ўтказилаётгани, улар кичик тадбиркорлик субъектлари сирасига киритилаётгани айни муддао экани алоҳида таъкидланди. Чунки оилавий тадбиркорлик билан шуғулланаётган оилаларнинг кичик бизнесга яратиб берилган кенг имтиёзлардан фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлиши уларнинг янада барқарор фаолият юритишига хизмат қилади.
Хулоса қилиб айтганда, жамоатчилик вакиллари фаол иштирок этаётган муҳокамаларда давлатимиз раҳбари томонидан белгилаб берилган чора-тадбирларнинг ҳаётга изчил татбиқ этилиши олдимизда турган юксак мақсадларга эришиш – замонавий ривожланган демократик давлатлар қаторига қўшилиш, халқимизни муносиб турмуш шароити билан таъминлаш ва жаҳон ҳамжамиятида муносиб ўрин эгаллашимизнинг кафолатига айланмоқда.
“ХХI asr”
Обсудить новость на Форуме
25 декабря 2024
« | Декабрь 2024 |
Пн | Вт | Ср | Чт | Пт | Сб | Вс |
1 | ||||||
2 | 3 | 4 | 5 | 6 | 7 | 8 |
9 | 10 | 11 | 12 | 13 | 14 | 15 |
16 | 17 | 18 | 19 | 20 | 21 | 22 |
23 | 24 | 25 | 26 | 27 | 28 | 29 |
30 | 31 |