18:00 09.08.2012 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"
Меҳрибон Юлдашева O’zLiDeP Хоразм вилояти Кенгаши раисининг Аёллар масалалари бўйича ўринбосари
Мамлакатимизда ўзини ўзи бошқариш идораларининг ижтимоий-сиёсий, иқтисодий ва маънавий ҳаётимиздаги ўрнини янада мустаҳкамлаш, мазкур соҳа вакиллари меҳнатини муносиб рағбатлантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Президентимизнинг жорий йилнинг 9 июль куни “Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ходимлари меҳнатини рағбатлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони тизимда фаолият юритаётган ходимларнинг масъулиятли фаолиятига бўлган эътибор ва ғамхўрликнинг яна бир ифодаси бўлди. Айни пайтда ушбу Фармон “Мустаҳкам оила йили” давлат дастури ижроси изчил таъминланаётганидан ҳам далолатдир, шу билан бирга, соҳада меҳнат қилаётган инсонлар меҳнатини рағбатлантириш баробарида фаолиятимиз кўлами ва сифатини юқори поғоналарга олиб чиқишда муҳим омил бўлди. O’zLiDeP ҳуқуқий ҳужжатда белгиланганидек, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш идоралари билан ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга ҳам даъват этди. Кейинги йилларда партиямиз ўзининг бир қатор лойиҳалари асосида маҳаллалар билан изчил ҳамкорликни йўлга қўйган. Масалан, O’zLiDeP “Аёллар қаноти” ташаббуси билан ишлаб чиқилган “Оилавий тадбиркорликдан-мустаҳкам оилага” лойиҳаси айнан маҳалалардаги электорат вакиллари кўмагида амалга оширилаяпти. Маҳалаларга моддий ва маънавий ёрдамнинг мунтазам кўрсатиб келинаётгани, мазкур институтларга алоҳида ишонч билдирилаётгани бизни ғоят руҳлантиради ва самарали меҳнат сари ундайди.
Обсудить новость на Форуме