21:17 18.04.2011 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"
Матбуот хизмати хабар қилади
O`zLiDeP Қашқадарё вилоят Кенгаши “Аёллар қаноти” томонидан Қарши шаҳридаги “Ёшлар маркази”да “Тадбиркорлик тамойиллари ва ишбилармонлик имкониятлари” лойиҳаси доирасида ўқув-семинари ташкил этилди. Унда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, партия Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси аъзолари, Савдо-саноат палатаси вилоят бошқармаси, банк-солиқ ва статистика органлари вакиллари, тадбиркор ва фермер аёллар иштирок этишди.
Тадбирда, дастлаб вилоятнинг Шаҳрисабз, Қарши, Касби ва Ғузор туманларидан келган ёш ҳунармандларнинг маҳсулотлар кўргазмаси намойиш этилди. Анжуманда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Шоира Ҳайдарова, халқ депутатлари Қашқадарё вилоят Кенгаши депутати Исмигул Хушмуродова, шаҳрисабзлик ҳунарманд Гулнора Одилова, тадбиркор Дилафрўз Муҳаммадиевалар ўз иш тажрибалари ҳақида тўпланганларга сўзлаб беришди.
Ўқув-семинарида Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал – демократик партиясининг Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси билан имзоланган ўзаро ҳамкорлик битимида белгиланган вазифалар доирасида хотин-қизларга ўз ишларини йўлга қўйишда ҳам назарий, ҳам амалий жиҳатдан кўмак берилиб, улар янги иш ўринлари яратиш имкониятлари ва наъмунавий лойиҳалар билан таништирилди ҳамда илғор фермер, тадбиркор ва ҳунарманд, касаначи аёллар тажрибасини оммалаштириш борасидаги таклиф-мулоҳазалар ўртага ташланди.
Вилоятнинг ижтимоий-иқтисодий юксалишида хотин-қизларнинг ҳам муносиб ўрни бор, албатта. Қашқадарёда 11229 нафар O`zLiDeP аъзосининг 2861 нафарани хотин-қизлар ташкил қилади. Улар орасида 1 нафар Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, 1 нафар Олий Мажлис Сенати аъзоси, 2 нафар вилоят, 16 нафар шаҳар, туман кенгашлари депутатлари бор. Вилоятда хотин-қизлар учун янги иш ўринлари яратиш, касаначилик, кичик бизнес ва тадбиркорликни ривожлантириш, қўллаб-қувватлаш, ишбилармон аёллар учун имтиёзли кредитлар ажратишга алоҳида эътибор қаратилаётганлиги боис катта самара бераётир. Мингга яқин хотин-қизлар тадбиркорлик билан шуғулланмоқдалар. Ўтган давр мобайнида улар фаолиятини қўллаб-қувватлаш мақсадида микрокредитлар ажратилиб, кенг имкониятлар яратиб берилаётганлиги хотин-қизларга бўлган эътиборнинг юқори эканлигидан далолатдир.
Анжуманда хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини, ҳуқуқий-иқтисодий билимларини ошириш, ижтимоий-сиёсий ҳаётда фаол иштирокини таъминлаш мақсадида тадбирлар ташкил этиш, аёллар орасида тадбиркорликни ривожлантириш бугуннинг долзарб вазифаларидан эканлиги таъкидлаб ўтилди. Хотин-қизларнинг сиёсий-ҳуқуқий, ижтимоий-иқтисодий билимларини ошириш, уларда тадбиркорлик соҳасидаги билим ва кўникмаларни шакллантириш борасида бизнес - режалар тузиш мақсадида истиқболли лойиҳалар ишлаб чиқилди.
Ўқув-семинари якунида фаол иштирокчиларга O`zLiDeP вилоят кенгашининг сертификатлари топширилди.
Обсудить новость на Форуме
23 декабря 2024
« | Декабрь 2024 |
Пн | Вт | Ср | Чт | Пт | Сб | Вс |
1 | ||||||
2 | 3 | 4 | 5 | 6 | 7 | 8 |
9 | 10 | 11 | 12 | 13 | 14 | 15 |
16 | 17 | 18 | 19 | 20 | 21 | 22 |
23 | 24 | 25 | 26 | 27 | 28 | 29 |
30 | 31 |