15:15 06.04.2011 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"
Матбуот хизмати хабар қилади
O`zLiDeP Хоразм вилоят Кенгаши “Аёллар қаноти” томонидан Гурлан шаҳрида ўтказилган тадбир “Тадбиркорликка кенг йўл” деб номланди. Халқ депутатлари вилоят кенгаши депутатлари, партия фаоллари, тадбиркор ва фермер аёллар, банк-молия, солиқ ва статистика органлари вакиллари иштирок этган ушбу тадбирда давлатимиз раҳбарининг Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Сенатининг қўшма мажлисидаги маърузаси партия фаолларига улкан ва масъулиятли вазифаларни юклаш билан бир қаторда мазкур маърузада қайд этилган жамиятимиз ҳаётини демократлаштириш ва модернизация қилиш борасидаги устувор йўналишлар партия дастури учун асосий қўлланма бўлиб хизмат қилиши эътироф этилди.
Давра суҳбати давомида вилоятда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни барқарор ривожлантиришда банк-молия муассасалари томонидан амалга оширилаётган ишлар, тадбиркорлар ва фермерлар учун тўсиқ бўлаётган муаммоларни бартараф этиш, уларга кенг имкониятлар яратиб берилаётганлиги, шунингдек, тадбиркорлик лойиҳаларни банклар орқали молиялаштиришнинг ҳуқуқий асослари ҳамда кредитларни расмийлаштириш жараёнлари ҳусусида иштирокчиларга батафсил тушунчалар берилди.
Баҳс-мунозарага бой тарзда ўтказилган тадбир якунида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга етарлича жавоб олишди.
Обсудить новость на Форуме