15:15 06.04.2011 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"
Матбуот хизмати хабар қилади
O`zLiDeP Сирдарё вилоят Кенгаши “Аёллар қаноти” ташаббуси билан “Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик – иқтисодиётнинг муҳим таянчи” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.
Тадбирда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик фаолияти учун мамлакатимизда яратилган қулай имкониятлар, уларнинг ҳуқуқий ҳимояси юзасидан сўз юритилиб, ушбу соҳани янада такомиллаштиришга эркин муҳит яратиш, соҳани ривожлантиришда банк-молия муассасаларининг ўрни ва аҳамиятини янада ошириш, банклар фаолияти орқали тадбиркорлик ташаббусларини қўллаб-қувватлаш, партия электорати вакилларининг микромолиявий хизматлардан фойдаланиш бўйича билимларини ошириш ва уларга амалий кўмак бериш каби масалалар кенг муҳокама қилинди.
Таъкидланганидек, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик йилида вилоят, шаҳар, туманларда, айниқса чекка қишлоқ ҳудудларида тадбиркор ва фермерларнинг сиёсий фаоллигини, жамиятдаги мавқеини ошириш, жойларда ёш фермерлар ва тадбиркорлик субъектларининг муаммоларини ўрганиш, таҳлил қилиш ҳамда уларни бартараф этишда Парламент билан ўзаро ҳамкорлик алоқаларини кенгайтириш, шунингдек, маҳаллаларда истиқомат қилаётган, лидерлик қобилиятига эга бўлган ва тадбиркорлик фаолиятини бошлаш арафасида турган партия электорати вакилларининг тадбиркорлик ва фермерлик фаолияти билан шуғулланиши учун ҳар томонлама кўмаклашиш лозим.
Тадбирда сўз олганлар бугунги кунда хотин-қизларни тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланишлари учун давлатимиз томонидан яратилган шароитлар, Боёвут туманида соҳада амалга оширилаётган ишлар ва эришилаётган натижалар ҳусусида фикр-мулоҳазалар билдиришди.
Обсудить новость на Форуме