16:32 01.04.2011 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"
Матбуот хизмати хабар қилади
ТОШКЕНТ
28 март куни Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Тошкент шаҳар ва Олмазор туман Кенгашлари ҳамда Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаси ҳамкорлигида Тошкент Банк коллежида “Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантиришда O`zLiDePнинг долзарб вазифалари” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.
Унда O`zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси ва партиянинг Тошкент шаҳар Кенгаши аъзолари, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши депутатлари, банк-молия муассасалари вакиллари, тадбиркорлар, ҳунармандлар, партия “Ёшлар қаноти” фаоллари ҳамда касб-ҳунар коллежларининг битирувчи талабалари иштирок этди.
Тадбирда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни қўллаб-қувватлашга оид ҳуқуқий-меъёрий ҳужжатларнинг мазмун-моҳияти, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик фаолияти учун қулай муҳит яратиш, хусусан, соҳани ривожлантиришда банк-молия муассасаларининг ўрни ва аҳамияти, банклар фаолияти орқали тадбиркорлик ташаббусларини қўллаб-қувватлаш, партия электорати вакилларининг микромолиявий хизматлардан фойдаланиш бўйича билимларини ошириш ва уларга амалий кўмак бериш каби масалалар атрофлича муҳокама қилинди.
Айтиш жоизки, бугунги кунда соҳа имкониятларидан самарали фойдаланиш, янги ташаббус, ғояларни амалиётга татбиқ этиш йўлида талайгина вазифалар турибди. Давра суҳбатида соҳа ривожига алоқадор бўлган тегишли идораларнинг мутахассислари кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик фаолиятини замон талаблари асосида ташкил этишнинг энг илғор услублари, “Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик йили” Давлат дастурида тармоқ учун яратилган имтиёзлар хусусида тушунчалар берилди.
Мамлакатимизда босқичма-босқич амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларнинг самараси ўлароқ бугун кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик том маънода давлатимиз иқтисодиётининг асосий таянчларидан бирига айланиб улгурди. Таҳлилларга назар соладиган бўлсак, 2010 йил давомида турли манбалар ҳисобидан иқтисодиётнинг реал секторига 3,1 триллион сўм жалб этилиб, шундан 82,5 фоизи марказлаштирилмаган сармояларга, яъни корхоналар маблағлари, тижорат банклари кредитлари, тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларга тўғри келмоқда. Ялпи ҳудудий маҳсулотнинг 50 фоиздан зиёди тадбиркорлик субъектлари вакиллари томонидан ишлаб чиқарилган. Деярли 59,5 мингдан зиёд янги иш ўринлари ҳам тадбиркорлар улушига тўғри келаётир. Жорий йилда эса бу рақамлардаги тафовутни янада ошириш имкониятлари мавжудлиги, истиқболли лойиҳаларни ҳаётга жорий этиш, шаҳар инфратузилмасини ривожлантириш, янги иш ўринларини яратиш каби мақсадларни амалга оширишда ҳар бир тадбиркорлик субъекти ўз иқтидори ва салоҳиятини ишга солиши лозимлиги мулоқот чоғида қайд қилинди.
Тадбир давомида олий ўқув юртлари ва касб-ҳунар коллежлари талабалар орасида бизнес ўқув-курсларини доимий равишда ташкил этиш, бизнеснинг дастлабки ва кейинги босқич жараёнларида учрайдиган баъзи бир муаммоларини ечиш амалиётини ўргатишнинг самарали усулларини йўлга қўйиш мақсадида ўтказилаётган, партиянинг “Ёшлар қаноти” томонидан ишлаб чиқилган “Диплом билан бизнесга”, “Ёш тадбиркорлар ёзги амалиёт мактаби”, “Ишбилармон ўқувчи” каби лойҳаларининг мазмун моҳияти ҳамда мазкур лойиҳаларнинг ёшлар ҳаётидаги бандлик масалаларини ҳал этиш, уларни хусусий сектор фаолиятига кенг жалб қилиш, тадбиркорлик соҳасига оид билим ва кўникмаларини шакллантиришдаги аҳамияти ҳақида ҳам батафсил маълумотлар берилди.
Давра суҳбатида “Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик йили”да халқимиз турмуш фаровонлигини ошириш бўйича олиб борилаётган кенг кўламли ишлар, ёшларни тадбиркорлик фаолиятига жалб этиш борасидаги партиявий вазифалар, истиқболли лойиҳалар, банклар томонидан ёш тадбиркорлар учун тақдим этилиши кутилаётган имтиёзли кредитлар ва уларни олиш тартиби ҳамда ёшларнинг ижтимоий-сиёсий жараёнлардаги иштирокига доир мавзуларда маърузалар тингланди.
Обсудить новость на Форуме
24 декабря 2024
« | Декабрь 2024 |
Пн | Вт | Ср | Чт | Пт | Сб | Вс |
1 | ||||||
2 | 3 | 4 | 5 | 6 | 7 | 8 |
9 | 10 | 11 | 12 | 13 | 14 | 15 |
16 | 17 | 18 | 19 | 20 | 21 | 22 |
23 | 24 | 25 | 26 | 27 | 28 | 29 |
30 | 31 |