16:32 01.04.2011 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"
Матбуот хизмати хабар қилади
БУХОРО
30 март куни O`zLiDeP Бухоро вилоят Кенгаши ҳамда Фуқаролик жамиятини ўрганиш институти хамкорлигида “Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик–аҳоли фаровонлигини таъминлашнинг гаровидир” мавзусида очиқ мулоқот ўтказилди.
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгаш депутатлари, банк-молия, солиқ ва статистика органлари вакиллари, партия фаоллари – тадбиркорлар, фермерлар ва ҳунармандлар иштирок этган тадбирда давлатимиз раҳбарининг Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Сенатининг қўшма мажлисидаги маърузаси O`zLiDeP фаоллари зиммасига улкан ва масъулиятли вазифаларни юклаши билан бир қаторда ушбу маърузада алоҳида қайд этилган жамиятимиз ҳаётини демократлаштириш ва модернизация қилиш борасидаги устувор йўналишлар партия учун асосий дастурий қўлланма бўлиб хизмат қилиши таъкидлаб ўтилди.
Амалий мулоқотда сўз олганлар вилоятда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни барқарор ривожлантиришда банк-молия муассасалари томонидан амалга оширилаётган амалий чора-тадбирлар, тадбиркорлар ва фермерлар учун тўсиқ бўлаётган муаммоларни бартараф этиш, уларга кенг имкониятлар яратиб берилаётганлиги, шунингдек, тадбиркорлик лойиҳаларни банклар орқали молиялаштиришнинг ҳуқуқий асослари ҳамда кредитларни расмийлаштириш жараёнлари шарт-шароитлари ҳақида батафсил маълумотлар берилди.
Баҳс-мунозарага бой тарзда ўтказилган тадбир сўнгида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга етарлича жавоб олишди.
Обсудить новость на Форуме
24 декабря 2024
« | Декабрь 2024 |
Пн | Вт | Ср | Чт | Пт | Сб | Вс |
1 | ||||||
2 | 3 | 4 | 5 | 6 | 7 | 8 |
9 | 10 | 11 | 12 | 13 | 14 | 15 |
16 | 17 | 18 | 19 | 20 | 21 | 22 |
23 | 24 | 25 | 26 | 27 | 28 | 29 |
30 | 31 |