18:00 06.07.2011 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"
Матбуот хизмати хабар қилади
САМАРҚАНД. Мамлакатимиз мустақиллигининг 20 йиллиги муносабати билан “Буюк ва муқаддассан, мустақил Ватан” шиори остида O`zLiDeP вилоят кенгаши Сиёсий таълим маркази томонидан ўтказилган семинар аввалида давлатимиз раҳбари томонидан яратилган мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш Концепцияси ва ундан келиб чиқадиган партиявий вазифалар хусусида сўз борди. Тадбир иштирокчилари юртбошимиз таклиф этган концепциядаги давлат бошқарувини янада демократлаштириш, суд-ҳуқуқ тизимини ислоҳ этиш, ахборот ва сўз эркинлиги, сайлов ҳуқуқи эркинлигини таъминлаш ҳамда сайловқонунчилигини ривожлантириш, фуқаролик жамияти институтларини янада ривожлантириш, иқтисодиётни либераллаштириш, бозор ислоҳотларини янада чуқурлаштириш йўналишлари алоҳида аҳамиятга эга эканини таъкидлашди. Семинарда ўтган йигирма йил давомида мамлакатимизда амалга оширилган улкан бунёдкорлик ишлари, аҳоли турмуш шароити кундан-кунга яхшиланиб борилаётганлиги ҳамда ушбу вилоятнинг шаҳар, туман марказларида янгидан-янги бинолар бунёд этилгани, айниқса, қишлоқларда аҳолининг тадбиркорлик ва кичик бизнес билан шуғулланишлари учун кенг имкониятлар яратилаётганлиги алоҳида эътироф этилди. ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН. O`zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши томонидан Тўткул туманида ўтказилган ўқув-семинар “Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик – жамиятимизнинг иқтисодий барқарорлиги кафолати” деб номланди. Семинарда асосий эътибор давлатимиз раҳбарининг 2010 йилнинг 12 ноябрь куни бўлиб ўтган парламент палаталари қўшма мажлисидаги “Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш Концепцияси” номли маърузасида белгиланган вазифаларни ҳамда улар ижросини таъминлаш бўйича амалга оширилиши лозим бўлган ишларга қаратилди. Семинарда сўз олганлар кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни тараққий топишида қабул қилинган давлат стратегик дастурларини ҳаётга тадбиқ этилаётганлиги, мамлакатимиз иқтисодиётида кичик бизнес, биринчи навбатда хусусий тадбиркорликнинг роли ва улушини янада кенгайтириш, мазкур соҳа фаолияти учун янада қулай муҳит яратиш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларини ташкил қилиш йўлларини соддалаштириш ва уларнинг фаолияти учун кўпроқ эркинликлар бериш лозимлигини эътироф этдилар. НАМАНГАН. O`zLiDeP вилоят Кенгаши томонидан Мингбулоқ туманида “Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик – фаровон ҳаётимизнинг мустаҳкам таянчидир” мавзусида ўтказилган ўқув семинарда аёлларнинг сиёсий-хуқуқий билимларини ошириш, тадбиркорларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш борасида мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг аҳамияти, тадбиркорлик фаолияти ривожида тўсиқ бўлаётган муаммолар ва уларнинг ечимини излаш билан боғлиқ масалалар юзасидан фикр-мулоҳазалар билдирилди. Семинар давомида сўзга чиққанлар мулкдорлар қатлами вакиллари сонини кўпайтириш ва кичик бизнесни иқтисодиётимизнинг таянч бўғинига айлантириш йўналишидаги ислоҳотлар янги босқичга кўтарилаётган айни пайтда тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш ниятида юрган хотин-қизларгага қулай муҳит яратиб бериш, уларни мазкур йўналишда ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш зарурлигини таъкидлашди. ХОРАЗМ. O`zLiDeP Гурлан туман кенгаши ташаббуси билан “Маҳаллада оилавий бизнесни ривожлантиришда ЎзЛиДеП ёшларининг ўрни” мавзусида давра суҳбати ўтказилди. Тадбирда республикамизнинг энг чекка қишлоқ ҳудудларида ёшларни тадбиркорлик фаолиятига кенг жалб қилиш, жойларда ёш фермер ва тадбиркорлик субъектларининг муаммоларини ўрганиш, уларни бартараф қилиш, шунингдек маҳаллаларда оилавий бизнесни йўлга қўйиш орқали ёшларнинг иш билан бандлигини таъминлаш лозимлиги қайд этилди. Ҳусусан, туманда кўпгина қулайликлар мавжуд бўлиб, оилавий бизнес ҳунармандчилик, касаначилик ишларини йўлга қўйиш, шахсий томорқа ва бўш ётган ерларни ўзлаштириш орқали истеъмол моллари ишлаб чиқариш тадбиркорлик фаолиятини бошлаётган ёшлар учун бизнеснинг ривожланишига олиб келиши таъкидланди.
Обсудить новость на Форуме