09:00 27.06.2011 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"
Матбуот хизмати хабар қилади
2011 йилнинг “Кичик бизнес ва ҳусусий тадбиркорлик йили” деб эълон қилиниши тадбиркорларга ва тадбиркорлик соҳасига эндигина қадам ташлаган ёш тадбиркорларга кенг йўл очиб берди. Шундай экан айниқса аёлларимизни жамиятдаги ўрни ав мавқеи уларни тадбиркорлик фаолиятларига кенг жалб қилиш, чекка худудларда уй меҳнатлари билан шуғулланувчи аёлларни бандлигини таъминлаш, моддий базасини мустаҳкамлашда амалий ёрдам бериш айни муҳим вазифа эканлигини унутмаслигимиз лозим. O`zLiDeP Қўрғонтепа туман Кенгаши “Аёллар қаноти” гуруҳи томонидан “Кичик бизнес ва ҳусусий тадбиркорлик- фаровон ҳаётимизнинг мустаҳкам таянчидир” мавзусида давра суҳбати ўтказилди. Тадбирда сўзга чиқганлар ҳукуматимиз ва O`zLiDeP Сиёсий Кенгаши томонидан марказий банклар билан ҳамкорлик ва тузилаётган битимлар, уй меҳнати билан шуғулланувчи аёлларни чорвачилик ва касаначилик фаолиятларига кенг жалб қилиш, туманда ишлаб чиқариш соҳасини ривожлантириш орқали иш ўринларини кўпайтириш ва бу борада коллеж битирувчиларини ишга жойлаш масалаларида енгиллик бўлиши ҳақида алоҳида таъкидлаб ўтилди. Яна 2 чорак давомида тадбиркорлик билан шуғулланувчи бир нечта аёлларга ўзларининг тадбиркорлик фаолиятларини янада ривожлантириш йўлида катта миқдорда бошланғич сармоя олишларига амалий ёрдам кўрсатилганлиги ҳақида ҳисоботлар берилди. Тадбир сўнгида йиғилиш кун тартибидаги масалалар юзасидан муҳим қарорлар қабул қилинди.
Обсудить новость на Форуме