09:00 27.06.2011 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"
Матбуот хизмати хабар қилади
O`zLiDeP Миришкор туман Кенгаши “Аёллар қаноти” гуруҳи томонидан Миришкор қўрғони маҳалласи ҳунарманд аёллари иштирокида “Кичик бизнес ва ҳусусий тадбиркорлик йили” ҳамда Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 20 йиллиги муносабати билан “Оилавий тадбиркорлик- фаровонлик манбаи” мавзусида давра сухбати ўтказилди. Давра сухбати маҳалладаги фаол ҳунарманд оилавий таддбиркор аёллар Бибисора Бекназарова ва Сабоҳат Ҳамроеваларнинг хонадонларида очиқ мулоқот тарзида ташкил этилди. Суҳбатда Миришкор ҚФЙ маслаҳатчиси Жамила Рўзиева, туман тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш инспекцияси ходими Ҳасан Нареков, тадбиркорликни янгидан бошлаган Сабоҳат Қурбонова, O`zLiDeP туман Кенгаши қошидаги “Ёш лидер қизлар” клуби раиси Малика Амировалар сўзга чиқибоилавий бизнесни ривожлантириш бўйича бир қатор тушунчалар бериб ўтдилар. Ушбу давра сухбатида O`zLiDeP Миришкор туман Кенгаши раисининг биринчи ўринбосари, аппарат раҳбари Ш. Раҳмонқулов давра суҳбати иштирокчиларини Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг Ўзбекистон Республикаси Олий мажлиси қонунчилик палатаси ва Сенатининг қўшма мажлисидаги “Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш Концепцияси” ҳамда 2010 йил 7 декабрдаги “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 18 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги маърузасидан” келиб чиқадиган вазифалар тўғрисида тушунчалар берди. Тадбир якунида партияга аъзо бўлиш истагини билдирган 4 нафар ҳунарманд аёлларга аъзолик гувоҳномалари топширилди.
Обсудить новость на Форуме