18:30 24.06.2011 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"
Матбуот хизмати хабар қилади
O`zLiDeP Хоразм вилоят Кенгаши томонидан Хива туманида вилоят Божхона ва солиқ бошқармалари билан ҳамкорликда “Кичик бизнес ва ҳусусий тадбиркорлик жамиятимизнинг иқтисодий барқарорлиги кафолати” мавзусида иқтисодий ўқув-семинар ўтказилди.
Cеминарда тадбиркорлик фаолиятини такомиллаштириш борасида Ўзбекитон Республикаси Қонунлари, Ҳукумат қарорлари ва фармойишларининг бажарилиши, тадбиркорлик субъектлари вакилларига яратилаётган имкониятларни янада кенгайтириш, ёшларни тадбиркорликка кенг жалб қилиш ва O`zLiDePнинг асосий мақсади - тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш, фермерлар фаолиятини такомиллаштириш борасидаги амалий ишларни сарҳисоб қилиш тадбирнинг асосий мақсади бўлди.
Тадбиркорлик фаолиятини бошламоқчи бўлган бўлғуси тадбиркорлар ўзларини қизиқтирган барча саволларга мутаҳассислар томонидан жавоблар олишди.
Семинарда солиқ ва божхона идоралари мутахассислари, Савдо - саноат палатаси мутахассислари, Ҳунармандлар уюшмаси вакиллари ҳамда маҳалла фаоллари иштирок этишди.
Шунингдек, Қўшкўпир туман Кенгаши “Аёллар қаноти” томонидан Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 20 йиллигига бағишланган “Буюк ва муқаддассан мустақил Ватан” шиори остида Мустақиллик йилларида аёл тадбиркорлар эришган ютуқларни оммалаштириш, 2011 йил “Кичик бизнес ва ҳусусий тадбиркорлик йили” деб эълон қилинганлиги муносабати ҳамда партия дастурий мақсади ва вазифалари, либерал-демократик ғоялари, ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар мазмун-моҳияти, тадбиркорлик, ҳунармандчиликнинг аҳоли фаровонлигини оширишдаги муҳим ўрнини хотин-қизлар ўртасида кенг тарғибот-ташвиқот қилиш юзасидан амалий учрашув ўтказилди.
Тадбирда асосий эътибор оилавий бизнесни ривожлантириш ва унга кўпроқ аёлларни жалб қилишга, оилавий тадбиркорлик ва ҳунармандчиликни ривожлантиришда ҳунармандларга яратилаётган шароитлар, маҳаллалардаги урф-одатлар, анъаналар, ҳунармандчиликнинг темирчилик, дурадгорлик, тикувчилик ва бошқа турлари, уларнинг авлоддан-авлодга етиб келишида уста-шогирд мактабларининг ўрнига қаратилди ва ҳозирда 4 маҳаллада фаолият юритаётган тадбиркор ва ҳунарманд аёллар ҳақида илиқ гаплар айтилди. Улар сонини кўпайтириш лозимлиги, маҳалланинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишида аёлларнинг роли ва ўрни катта эканлигига алоҳида тўхталиб ўтилди.
Обсудить новость на Форуме