16:30 13.06.2011 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"

Матбуот хизмати хабар қилади

Ёшларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, уларнинг Ватан равнақи, юрт тинчлиги, халк фаровонлиги йўлидаги изланишлари, тадбиркорлик ва ишбилармонлик кўникмаларини мунтазам равишда ошириб бориш O`zLiDeP ёшлар сиёсатининг устувор йўналишларидан бири ҳисобланади.     

O`zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси ташаббуси билан 2004 йилда  академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари ўқувчилари учун «Ишбилармон ўқувчи» стипендияси таъсис этилиб, хар йили ушбу стипендияга лойиқ ўқувчиларни аниқлаш ва уларни рағбатлантириш мақсадида вилоятлараро кўрик-танловлари ўтказиб келинмоқда. 

Танлов ўқувчиларда тадбиркорлик кўникмаларини шакллантириш ва ривожлантиришга ҳамда ёшлар орасида партия тарафдорлари сафининг кенгайиб боришига хизмат қилмоқда. Шунингдек, ушбу тадбирни ўтказиш орқали академик лицей ва касб-ҳунар коллежларида таълим олаётган ўқувчи-ёшлар орасига яқиндан кириб бориш имкониятлари тобора кенгайиб бормоқда.
 
Жиззах вилоятида ҳам жорий йил мазкур танловни ўтказишга алоҳида аҳамият берилди. Кўрик-танловнинг туман, шаҳар боскичларида 250 нафарга яқин иқтидорли ўқувчилар иштирок этдилар.

Кўрик - танловнинг навбатдаги босқичи 7 июнь куни бўлиб ўтди. Тадбирда ёшларнинг ақлий ва жисмоний салоҳиятини юксалтириш, уларни бизнес оламига кенг жалб этиш, бунинг учун жойларда зарур шарт-шароитлар яратиш, келажак эгаларининг интилиш ва изланишларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш зарурлиги таъкидланиб, бу борада муҳим фикр-мулоҳазалар ўртага ташланди.

Тадбир давомида иштирокчиларнинг тадбиркорлик ва ишбилармонлик кўникмаларини қай даражада ўзлаштирганлиги, замонавий ахборот ва компьютер технологиялари ҳамда интернет хизматидан фойдаланиш борасидаги билимлари, қишлоқ хўжалиги ва ишлаб чиқариш соҳасини ривожлантириш буйича ишлаб чиққан инновацион лойиҳалари, иштирокчининг фанларни ўзлаштириш даражаси, намунали хулқи, етакчилик қобилияти, ёшлар билан ишлай олиш маҳорати, партия фаолиятидаги иштироки  каби жиҳатларига алоҳида эътибор қаратилди.

Қизғин баҳс ва мунозаралар остида ўтган тадбирнинг вилоят боскичида танловнинг барча шартларини тўлиқ бажарган, энг қобилиятли 3 нафар ўқувчи ғолибликка лойиқ деб топилди.

Ғолиб талабалар танловнинг республика босқичида қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритдилар ва партия ташкилотининг диплом ҳамда қимматбаҳо совғалари билан тақдирландилар.

Источник: Либерально демократическая партия Узбекистана

  Обсудить новость на Форуме