14:30 30.03.2011 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"
Матбуот хизмати хабар қилади
НАВОИЙ
Жорий йилнинг 25 март куни O`zLiDeP Навоий вилоят Кенгаши томонидан Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгаш депутатлари, тадбиркорлар, фермерлар иштирокида доимий ҳаракатдаги амалий мулоқотнинг навбатдаги босқичи ўтказилди.
Тадбирда вилоятнинг шаҳар ва туманларидан ташриф буюрган саноат, қурилиш, ишлаб чиқариш, хизмат кўрсатиш ва ҳунармандчилик соҳаларида фаолият юритаётган тадбиркорлар ҳамда фермер ҳўжаликлари вакилларига “Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик йили” Давлат дастурининг мазмун моҳияти, унинг жорий йилда хусусий сектор фаолиятининг изчил ривожлантиришдаги аҳамияти юзасида батафсил тушунчалар берилди.
Амалий мулоқотда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик фаолияти учун мамлакатимизда яратилган қулай имкониятлар, уларнинг ҳуқуқий ҳимояси юзасидан сўз юритилиб, ушбу соҳани янада такомиллаштиришда эркин муҳит яратиш, соҳани ривожлантиришда банк-молия муассасаларининг ўрни ва аҳамияти, банклар фаолияти орқали тадбиркорлик ташаббусларини қўллаб-қувватлаш, партия электорати вакилларининг микромолиявий хизматлардан фойдаланиш бўйича билимларини ошириш ва уларга амалий кўмак бериш каби масалалар муҳокама қилинди.
Навоий вилоятида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш борасида муайян ишлар амалга оширилган. Жумладан, тадбиркорлик субъектларини рўйҳатга олиш муддатларини қисқартириш, тадбиркорларга нотураржой биноларини ижарага олишда кўмаклашиш ҳамда уларнинг маҳсулотларини экспорт қилишда дуч келинаётган муаммоларни ҳал қилишда амалий ёрдам кўрсатилаётгани бунинг яққол исботидир. Жорий йилда ушбу соҳани ривожлантиришда биргина Микрокредитбанк томонидан 21 миллиард 982 миллион сўм кредит маблағи ажратилиб 14000 та янги иш ўринларини яратиш кўзда тутилган.
Амалий мулоқот давомида вилоятда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш, хусусан коллеж битирувчиларини иш билан таъминлаш, ёшларни корхона ва ташкилотларда амалиётни ўташлари учун шароит яратиб бериш, устоз-шогирдлик анъаналарини изчил давом эттириш, уларни тадбиркорликка йўналтириш бўйича ҳам бир қатор тадбирларни амалга ошириш лозимлиги алоҳида таъкидлаб ўтилди.
Обсудить новость на Форуме
24 декабря 2024
« | Декабрь 2024 |
Пн | Вт | Ср | Чт | Пт | Сб | Вс |
1 | ||||||
2 | 3 | 4 | 5 | 6 | 7 | 8 |
9 | 10 | 11 | 12 | 13 | 14 | 15 |
16 | 17 | 18 | 19 | 20 | 21 | 22 |
23 | 24 | 25 | 26 | 27 | 28 | 29 |
30 | 31 |