14:31 30.05.2011 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"
Матбуот хизмати хабар қилади
Тадбир иштирокчилари юртбошимиз таклиф этган концепциядаги давлат бошқарувини янада демократлаштириш, суд-ҳуқуқ тизимини ислоҳ этиш, ахборот ва сўз эркинлиги, сайлов ҳуқуқи эркинлигини таъминлаш ҳамда сайлов қонунчилигини ривожлантириш, фуқаролик жамияти институтларини янада ривожлантириш, иқтисодиётни либераллаштириш, бозор ислоҳотларини янада чуқурлаштириш йўналишлари алоҳида аҳамиятга эга эканини таъкидлашди. Тадбирда сўз олганлар вилоят тадбиркор ва фермерларга берилаётган кенг имкониятлар, аҳолини, айниқса таълим муассасалари битирувчиларини иш билан бандлигини таъминлаш, ёшларни тадбиркорлик соҳасига кенг жалб қилиш, тижорат банклари томонидан берилаётган кредитлар ҳусусида тўхталдилар. Форум сўнггида 10 нафар мактаб ва 10 нафар коллеж битирувчиларига партия туман кенгаши томонидан фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари топширилди.
Обсудить новость на Форуме