15:30 25.05.2011 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"
Матбуот хизмати хабар қилади
Тадбир давомида ишчи гуруҳлари ва Ҳайъат аъзолари иштирокчиларнинг тадбиркорлик ва ишбилармонлик кўникмаларини қай даражада ўзлаштирганлиги, замонавий ахборот ва компьютер технологиялари ҳамда интернет хизматидан фойдаланиш борасидаги билимлари, қишлоқ хўжалиги ва ишлаб чиқариш соҳасини ривожлантириш борасида ишлаб чиққан инновацион лойиҳалари, иштирокчининг ўзлаштириши, партия фаолиятидаги фаол иштироки, намунали хулқи, етакчилик қобилияти, ёшлар билан ишлай билиши каби жиҳатларига алоҳида эътибор қаратишди.
Шунингдек, танловнинг туман, шаҳар ҳамда вилоят босқичида иштирок этган номзодлар тўғрисидаги ҳужжатлар (сўровнома - анкета, таржимаи ҳол, номзоднинг рейтинг дафтарчаси нусхаси ҳамда номзодлар тўғрисидаги ўқиш жойларидан тавсифнома, соҳа мутахассисларининг номзод тўғрисидаги фикрномалари, номзодларнинг ишбилармонлик ва жорий фаолиятига доир ОАВда эълон қилинган материаллар, видео материаллар, фотосуратлар, нашр этилган рисола, китоблар, турли танлов, анжуман ва бошқалардаги бевосита иштироки учун берилган диплом, сертификатлар, номзодларнинг партия фаолиятида бевосита қатнашаётганлиги ҳақидаги маълумотлар ҳар томонлама ўрганиб чиқилиб, ғолиблар аниқланди.
Танловда иштирок этган Бандихон туман Агросаноат касб-ҳунар коллежи талабаси Ойдин Омонова, Термиз шаҳар Олимпия заҳиралари касб-ҳунар коллежи талабаси Н.Ёвқочдиева, Термиз тумани Қишлоқ хўжалиги касб-ҳунар коллежи талабаси М.Мустановлар 1-ўринга сазовор бўлиб, республика босқичида қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритдилар.
Обсудить новость на Форуме