15:30 25.05.2011 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"
Матбуот хизмати хабар қилади
20 май куни O`zLiDeP Навоий вилоят Кенгаши, вилоят Давлат Солиқ ва Божхона бошқармалари ҳамкорлигида Зарафшон туманида “Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик жамиятимизнинг иқтисодий барқарорлиги кафолати” мавзусида ўтказилган ўқув-семинарда асосий эътибор кичик бизнес ва хусусий мулкчилик субъектлари, экспорт ва импорт, ташқи иқтисодий фаолият билан шуғулланувчи тадбиркорлар фаолиятини тартибга солувчи қонунларни тахлил қилиш, уларни янада такомиллаштириш бўйича зарур тавсияларни ишлаб чиқиш, шунингдек, «Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш Концепцияси»да кўрсатилган дастурий масалалар юзасидан аниқ вазифаларни белгилаб олишга қаратилди.
Таъкидланганидек, тадбиркорлик фаолиятига оид қонунларни амалиётга самарали тадбиқ этиш, янги иш ўринларини яратиш, аҳоли ўртасида бандлик даражасини ошириш ва турмуш фаровонлигини юксалтиришда муҳим аҳамият касб этади. Тадбирда, эришилган ютуқлар билан бир қаторда мавжуд имкониятлардан етарлича фойдаланилмаётгани, жойларда мулк эгалалари дуч келаётган айрим қийинчиликлар ҳам борлиги қайд этилди.
Обсудить новость на Форуме