15:45 19.05.2011 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"
Матбуот хизмати хабар қилади
Давра суҳбатида – бозор ислоҳотлари ва иқтисодиётни либераллаштиришда O`zLiDeP олдида турган вазифалар хусусида партия фаолларини хабардор қилиш; -аҳолининг турли қатлам вакиллари - тадбиркор ва ишбилармонларнинг қонуний манфаатларини ифодаловчи иқтисодий ва бошқа масалалар бўйича аниқ таклифлар киритиш; -бошланғич партия ташкилотларининг ўз вақтида юқори партия ташкилотларини тахлилий материаллар ва амалий таклифлар билан таъминлаб бориш ва бу орқали улар фаолиятини янада жонлантириш; -O`zLiDeP ва унинг қуйи ташкилотларининг ўзини ўзи бошқариш органлари ва бошқа нодавлат-нотижорат ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорлик доирасида хусусий мулкдорларнинг манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлардан келиб чиқиб, хусусий сектор вакиллари фаолиятига тааллуқли конун ҳужжатлари ҳамда давлат дастурларининг давлат органлари томонидан ижро этилиши устидан жамоатчилик назоратини ўрнатиш амалиётини кучайтириш каби вазифалар тадбир иштирокчиларга батафсил тушунтириб берилди.
Тадбирда Ўзбекистон Реслубликаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ҳамда Халк депутатлари Тошкент шаҳар кенгаши депутатлари, банк, солиқ ва прокуратура органлари вакиллари, олий таълим муассасаларининг ўкитувчи ва иқтидорли талабалари, маҳалла фаоллари, шунингдек партия “Ёшлик” талабалар шаҳарчаси кенгаши масъул ҳодимлари иштирок этишди.
Сўзга чиққанлар, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг бугунги кунда мамлакатимиз иқтисодиётида тутган ўрни ва аҳамияти, унинг ҳуқуқий асослари, шунингдек уларнинг ҳуқук ва манфаатларини ҳимоя қилиш нуқтаи-назаридан келиб чиқиб давлат органлари фаолияти устидан жамоатчилик назоратини ўрнатиш, оилавий бизнес, саноатни ривожлантиришда O`zLiDeP фракцияси ҳамда партия депутатлик гуруҳлари ва қуйи партия ташкилотларининг фаолиятларини янада жонлантириш хусусида таъкидлаб ўтдилар.
Музокаралар жараёнида барча билдирилган фикр ва мулоҳазалар тадбир иштирокчилари томонидан моҳиятан атрофлича муҳокама килиниб, O`zLiDePнинг тадбир мавзусига оид кейинги вазифаларини амалга ошириш борасида аниқ таклиф ва тавсиялар билдирилди.
Обсудить новость на Форуме