16:01 13.05.2011 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"
Матбуот хизмати хабар қилади
2011 йилнинг 12 май куни Бўстонлиқ туманидаги Иқтисодиёт ва маиший хизмат касб-ҳунар коллежида Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги O`zLiDeP фракцияси аъзоси М.Тохтаеванинг сайловчилар билан учрашуви бўлиб ўтди.
Тадбирда депутат жорий йилнинг “Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик йили” деб эълон қилиниши мамлакатимиз иқтисодиёти юксалишига ҳамда аҳоли турмуш даражаси ва сифати юқорилигини таъминлашга кўмаклашаётган тадбиркорларни қўллаб-қувватлашни янада кучайтиришда муҳим аҳамият касб этишини таъкидлади. Депутатнинг таъкидлашича, тадбиркорлар ва ишбилармонлар манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилган қонунчиликни такомиллаштиришда O`zLiDeP фракцияси фаол иштирок этмоқда. Тадбиркорлик фаолияти эркинликларига оид белгиланган ҳуқуқий кафолатлар нафақат қонунчиликда аниқ белгиланиши, балки амалда қатъий риоя қилинишига эришиш зарур.
Шунингдек, тадбирда маҳаллани оилавий бизнес марказига айлантириш ва аёллар орасида тадбиркорлик, фермерлик ҳаракатини ривожлантиришда партиянинг иштироки масаласи муҳокамалар марказида бўлди. Иштирокчилар томонидан ёшлар ва хотин-қизларни инновацион тараққиёт, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликка кенг жалб қилиш аҳоли бандлик даражасини яхшилаш ва фаровонлигини юксалтиришнинг муҳим омили сифатида партия фаолиятининг устувор йўналиши эканлиги таъкидланди.
Учрашув иштирокчилари таъкидлаганидек, O`zLiDeP фракцияси аъзоларининг бу каби учрашувлари депутатларга хусусий тадбиркорлик ва кичик бизнесни ривожлантириш, маҳалланинг ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришда имкониятларини янада кенгайтиришга доир ҳолат билан яқинроқ танишиш имконини беради.
Обсудить новость на Форуме