14:30 30.03.2011 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"
Матбуот хизмати хабар қилади
САМАРҚАНД
Жорий йилнинг 25 март куни O`zLiDeP вилоят Кенгаши, Ўзбекистон фермер ҳўжаликлари уюшмаси вилоят ҳудудий филиали ҳамда Савдо саноат палатаси вилоят ҳудудий бошқармаси ҳамкорлигида кенгайтирилган йиғилиш бўлиб ўтди.
Тадбирда дастлаб 2010 йил мобайнида мазкур ташкилотлар ўртасидаги ўзаро ҳамкорликда ишлаб чиқилган Ҳаракат дастури доирасида амалга оширилган ишлар атрофлича муҳокама қилинди. Маълумотларга қараганда ҳозирда вилоятда 40 мингдан ортиқ кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари, 8 мингга яқин фермер ҳўжаликлари фаолият кўрсатиб келмоқда. 2010 йилда вилоятнинг ялпи худудий маҳсулотининг улуши 54 фоизни ташкил этган.
Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун ҳар йили анъанвий тарзда ўтказиб келинаётган “Ташаббус” кўрик танловининг ҳудудий босқичларида 3000 га яқин ишлаб чиқариш корхоналари ва фермер хўжаликлари вакиллари ҳамда ҳунармандчилик билан шуғулланиб келаётган тадбиркорлар иштирок этиб, ўз маҳсулотларини намойиш этишган. Ҳамкорликдаги Ҳаракат дастури ҳам бевосита мазкур танловнинг нуфузини йилдан йилга ошишини таъминламоқда.
Мазкур Ҳаракат дастурида белгиланган асосий вазифалардан бири бу аҳоли бандлигини таъминлашдир. Биргина мисол ўтган йил давомида яратилган 92390 та янги иш ўринларининг 70 фоизи айнан деҳқон, фермер ҳўжаликлари, кичик корхоналар, тадбиркорлик субъектларида ташкил қилинганлиги эътиборлидир.
Тадбир якунида иштирокчилар томонидан билдирилган таклиф ва мулоҳазалар умумлаштирилиб, 2011 йилда амалга ошириладиган вазифалар юзасидан ўзаро ҳамкорлик Ҳаракат дастури тасдиқланди.
Обсудить новость на Форуме
24 декабря 2024
« | Декабрь 2024 |
Пн | Вт | Ср | Чт | Пт | Сб | Вс |
1 | ||||||
2 | 3 | 4 | 5 | 6 | 7 | 8 |
9 | 10 | 11 | 12 | 13 | 14 | 15 |
16 | 17 | 18 | 19 | 20 | 21 | 22 |
23 | 24 | 25 | 26 | 27 | 28 | 29 |
30 | 31 |