16:00 13.05.2011 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"
Матбуот хизмати хабар қилади
Аввал хабар қилинганидек, шу кунларда Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги O`zLiDeP фракцияси аъзолари ўз округларида сайловчилар билан учрашувлар ўтказмоқда.
2011 йил 12 май куни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати З.Убайдуллаев Сергели туманидаги Ихтисослаштирилган бозор ҳудудида ўз сайловчилари билан учрашди. Тадбирда O`zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси аъзолари, O`zLiDeP Тошкент шаҳар Кенгаши масъул ҳодимлари, Сергели туман ҳокимияти, туман Бандликка кўмаклашувчи ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш Маркази ҳамда Савдо-саноат палатаси Тошкент шаҳар бўлими, суғурта агентликлари, банк, солиқ идоралари вакиллари, тадбиркорлар ва маҳалла фаоллари иштирок этди.
З.Убайдуллаевнинг таъкидлашича, жойларда қонунлар ижроси устидан қатъий депутатлик назоратини ўрнатиш муҳимлигидан келиб чиқиб, O`zLiDeP фракцияси аъзолари аҳоли ўртасида тизимли равишда иш олиб боришга алоҳида аҳамият бермоқда. Сайловчилар билан округларда ишлаш O`zLiDeP фракцияси ишининг муҳим таркибий қисми бўлиб, электорат билан “тескари алоқа”нинг самарали воситаси сифатида қаралади.
Учрашувда "Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик йили" Давлат Дастурининг ижросини таъминлаш, тадбиркорлик субъектларига берилаётган имтиёзлар, тадбиркорлик ва кичик бизнесни ривожлантиришда банк тизимининг ўрни, кичик бизнес субъектларига хизмат кўрсатувчи инфратузилмалар фаолиятини янада такомиллаштириш масалалари муҳокамалар марказида бўлди.
Сайловчилар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди.
Обсудить новость на Форуме
23 декабря 2024
« | Декабрь 2024 |
Пн | Вт | Ср | Чт | Пт | Сб | Вс |
1 | ||||||
2 | 3 | 4 | 5 | 6 | 7 | 8 |
9 | 10 | 11 | 12 | 13 | 14 | 15 |
16 | 17 | 18 | 19 | 20 | 21 | 22 |
23 | 24 | 25 | 26 | 27 | 28 | 29 |
30 | 31 |