12:30 10.05.2011 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"
Матбуот хизмати хабар қилади
Тадбиркорликни ривожлантириш ҳар доим жамият равнақи, аҳоли фаровонлигини таъминлаш ҳамда барқарор иқтисодиётни яратишга хизмат қилган. Мамлакатимизда соҳа ривожига катта эътибор қаратилаётганлигини республикамизнинг барча шаҳар ва туманларида ҳамда маҳаллаларда, чекка қишлоқларда янгитдан қад ростлаётган тадбиркорлик иншоотлари, ишлаб чиқариш корхоналари барпо этилётганлигини кўрасиз.
Хусусан, Фарғона шаҳрида тадбиркор Гамлит Ҳафизоф тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш, янги ишчи ўринларини яратиш ҳамда аҳолига хизмат кўрсатиш мақсадида янги лойиҳа таклиф этди. Мазкур лойиҳага мувофиқ 200 та янги иш ўринлари яратиш кўзда тутилган. Лойиҳага кўра шу кунгача Фарғона шаҳри аҳолиси ва меҳмонларга “Фарғона-Тошкент” йўналишида транспортда аҳолини ташишда хизмат кўрсатиб келаётган жисмоний шахсларни “Фарғона Тошкент Транс” масъулияти чекланган жамияти асосида бирлаштиришдан иборат. Бу каби қилинаётган ишларнинг барчаси аҳолини транспорт воситаларидан фойдаланишлари учун қулайликлар яратиб, узоғини яқин қилишга ҳизмат қилиши кўзда тутилган.
Обсудить новость на Форуме