12:30 10.05.2011 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"
Матбуот хизмати хабар қилади
O`zLiDeP Жиззах вилоят Кенгаши ташаббуси билан Дўстлик тумани Қишлоқ хўжалиги касб-ҳунар коллежида “Тадбиркорлик тамойиллари ва ишбилармонлик имкониятлари” лойиҳаси доирасида ўқув-семинар ўтказилди. Ўқув-семинарда мазкур лойиҳа хотин-қизларга ўз ишларини йўлга қўйишда ҳам назарий, ҳам амалий жиҳатдан кўмакчи бўлиши таъкидланиб, улар янги иш ўринлари яратиш имкониятлари ва наъмунавий лойиҳалар билан таништирилишди ҳамда илғор фермер, тадбиркор, ҳунарманд ва касаначи аёллар тажрибасини оммалаштириш борасидаги таклиф-мулоҳазалар муҳокамалар марказида бўлди.
Семинарда тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш ниятида юрган хотин-қизларга қулай имкониятлар яратиб бериш, уларни мазкур йўналишда ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ҳусусида сўз борди.
Мазкур лойиҳани таъсирчанлигини ошириш мақсадида “Карвонлар тарихи” номли якуний қисм ташкил этилиб, бунда тадбиркорлик фаолиятида кўплаб муваффақиятга эришган, бугунги кунда ўз бизнесини йўлга қўйиб, ишлаб чиқариш соҳасида илдам одимлаб кетаётган фаол тадбиркор, фермер хотин-қизлар ўз бизнес сирларини семинар иштирокчиларга сўзлаб беришди.
Семинар давомида иштирокчилар гуруҳларга бўлинган холда кредит олиш тартиби ва талаб қилинаётган ҳужжатлар, бизнес режа, унинг аҳамияти, тузиш тартиби, кичик бизнесни ривожлантиришда банкларнинг роли, банкдан кредит олиш йўллари каби мавзуларда маърузалар тингладилар. Тадбир якунида ғолиб бўлган бир гуруҳ хотин-қизларга вилоят босқичида иштирок этиш учун йўлланмалар ва маҳсус сертификатлар топширилди.
Обсудить новость на Форуме