11:30 03.05.2011 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"

Матбуот хизмати хабар қилади

27 апрель куни O`zLiDeP Сирдарё вилоят Кенгаши томонидан Гулистон туманида “Ишлаб чиқариш – тадбиркорларнинг фахридир” мавзусида талаба-ёшлар иштирокида ўқув-семинар ўтказилди. Иштирокчиларга айни пайтда ёшларни иш билан таъминлаш борасида олиб борилаётган саъй-ҳаракатлар ҳамда партия “Ёшлар қаноти” томонидан ишлаб чиқилган “Диплом билан бизнесга”, “Ишбилармон ўқувчи” лойиҳаларнинг амалий натижалари ҳақида батафсил маълумот берилди.

Қайд этилганидек, ёшларга ўз тадбиркорлик фаолиятини бошлари учун кўмаклашиш партиянинг устувор вазифаларидан биридир. Тадбирда партия дастури билан яқиндан танишган талаба-ёшлар тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш жараёнидаги имкониятлардан унумли фойдаланишга доир ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди.
 

Источник: Либерально демократическая партия Узбекистана

  Обсудить новость на Форуме