02:15 30.04.2011 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"
Матбуот хизмати хабар қилади
2011 йил 27 апрель куни O`zLiDeP Тошкент вилоят Кенгаши томонидан Янгийўл туманида “Маҳаллани оилавий бизнес ва тадбиркорлик марказига айлантиришда O`zLiDeP “Аёллар қаноти”нинг иштироки ва роли” мавзусида давра суҳбати ўтказилди. Унда Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги O`zLiDeP фракцияси аъзолари, маҳаллий Кенгаш депутатлари, тадбиркор ва фермер аёллар ҳамда банк-молия, солиқ ва статистика вакиллари иштирок этишди.
Давра суҳбатида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик йилида вилоят, шаҳар, туманларда, айниқса чекка қишлоқ ҳудудларида тадбиркор ва фермерларнинг сиёсий фаоллигини, жамиятдаги мавқеини ошириш, жойларда ёш фермерлар ва тадбиркорлик субъектларининг муаммоларини ўрганиш, таҳлил қилиш шунингдек, маҳаллаларда истиқомат қилаётган, лидерлик қобилиятига эга бўлган ва тадбиркорлик фаолиятини бошлаш арафасида турган партия электорати вакилларининг тадбиркорлик ва фермерлик фаолияти билан шуғулланиши учун ҳар томонлама кўмаклашиш лозимлиги таъкидланди.
Бугунги кунда республикамизда барча соҳалардаги ислоҳотларнинг амалга оширилишида аёлларнинг ҳам ўрни беқиёсдир. Жумладан, O`zLiDeP “Аёллар қаноти” фаоллари ҳам мамлакатимиздаги жараёнларда фаол иштирок этиб, ўз билим, салоҳият ва малакаларини халқимиз фаравонлиги, юртимиз ободлиги йўлида сарфламоқдалар. Мамлакатимизда тадбиркорликни кенг ривожлантириш учун яратилган имкониятлардан унумли фойдаланган холда партия аъзоларидан қарийб, 20 мингдан зиёд аёллар тадбиркорликнинг турли йўналишларида фаолият юритмоқдалар.
Шунингдек, маҳаллаларда оилавий бизнес ва тадбиркорликни кенг ривожлантириш эвазига аёллар томонидан ҳам янги иш ўринлари яратилмоқда. Партия электорати бўлган тадбиркор ва фермер аёллар томонидан ўтган йили мавсумий иш ўринларини қўшиб ҳисоблаганда 15 мингдан ортиқ янги иш ўринлари яратилди. Жорий “Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик йили”да ҳам бу ишлар давом эттирилиб маҳаллаларда оилавий бизнес марказларини ташкил этиш кўзда тутилган.
Давра суҳбатида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик фаолияти учун қулай муҳит яратиш, хусусан, соҳани ривожлантиришда банк-молия муассасаларининг ўрни ва аҳамияти, банклар фаолияти орқали тадбиркорлик ташаббусларини қўллаб-қувватлаш, партия электорати вакилларининг микромолиявий хизматлардан фойдаланиш бўйича билимларини ошириш ва уларга амалий кўмак бериш каби масалалар кенг муҳокама қилинди.
Тадбирда сўз олганлар тадбиркорлик лойиҳаларини банклар орқали молиялаштиришнинг ҳуқуқий асослари ҳамда кредитларни расмийлаштириш жараёнлари ва шарт-шароитлари ҳақида ҳам банк ва молия муассасаларининг мутахассислари томонидан иштирокчиларга батафсил маълумот бериб ўтилди. Шунингдек, кичик бизнес, оилавий тадбиркорлик ва бошланғич сармояларни шакллантиришда кредитлар ажратиш қоидалари ва амалиёти каби мавзуларида мутахассисларнинг маърузалари тингланди.
Жойларда тадбиркор хотин-қизларга кредит олишда, фаолиятларида тўсиқ бўлаётган айрим муаммоларни ҳал этишда имкон даражасида кўмак берилишини, вилоятнинг энг чекка ҳудудларида ҳам аёлларда тадбиркорлик ва ишбилармонлик кўникмаларини шакллантириш, бандлик муаммоларини бартараф этиш бўйича бизнес-режалар тузиш, оилавий бизнесни шакллантириш бўйича турли ҳил тавсиялар берилди. “Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик йили” Давлат дастурининг мазмун моҳияти, унинг жорий йилда хусусий сектор фаолиятининг изчил ривожлантиришдаги аҳамияти юзасидан фикр юритилди.
Давра суҳбати давомида иштирокчилар гуруҳларга бўлинган ҳолда кичик бизнес ва оилавий тадбиркорликни ривожлантиришда тўсиқ бўлаётган муаммоларни ҳал этиш йўллари, уларнинг ечими, тадбиркорлик субъектининг банк, солиқ, божхона ва бошқа тегишли идоралар билан ўзаро муносабатга киришиш лаёқатига эга бўлишлиги, банк муассасаларидан кредит расмийлаштириш борасидаги мавжуд ҳуқуқий меъйёрлар билан яқиндан танишиш каби масалалар юзасидан ўзаро тажриба алмашдилар.
Обсудить новость на Форуме
23 декабря 2024
« | Декабрь 2024 |
Пн | Вт | Ср | Чт | Пт | Сб | Вс |
1 | ||||||
2 | 3 | 4 | 5 | 6 | 7 | 8 |
9 | 10 | 11 | 12 | 13 | 14 | 15 |
16 | 17 | 18 | 19 | 20 | 21 | 22 |
23 | 24 | 25 | 26 | 27 | 28 | 29 |
30 | 31 |