02:15 30.04.2011 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"
Матбуот хизмати хабар қилади
28 апрель куни O`zLiDeP Жиззах вилоят Кенгаши ташаббуси билан Зомин тиббиёт коллежида “Ҳудудий имкониятларни ҳисобга олиш орқали ёшларни тадбиркорликка жалб қилиш – барқарор бизнес кафолати” мавзусида амалий учрашув ўтказилди. Тадбирда республикамизнинг энг чекка қишлоқ ҳудудларида ёшларни тадбиркорлик фаолиятига кенг жалб қилиш, жойларда ёш фермер ва тадбиркорлик субъектларининг муаммоларини ўрганиш, уларни бартараф қилиш, шунингдек маҳаллаларда оилавий бизнесни йўлга қўйиш орқали ёшларнинг иш билан бандлигини таъминлаш лозимлиги қайд этилди.
Ҳусусан, туманда етарлича қулайликлар мавжуд бўлиб, оилавий бизнес ҳунармандчилик, касаначилик ишларини йўлга қўйиш, шахсий томорқа ва бўш ётган ерларни ўзлаштириш орқали истеъмол моллари ишлаб чиқариш тадбиркорлик фаолиятини бошлаётган ёшлар учун бизнеснинг ривожланишига олиб келиши таъкидланди. Амалий учрашув давомида иштирокчилар туманда жойлашган “Дилноза-Ноила” хусусий мебел ишлаб чиқариш корхонаси иш фаолияти билан танишдилар. Корхонада 250 миллион сўмдан ортиқ бўлган хорижий технологиялар мавжуд бўлиб, ўтган йил давомида 135 миллион сўмлик иш бажарилган.
Обсудить новость на Форуме