02:15 30.04.2011 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"
Матбуот хизмати хабар қилади
25 апрель куни O`zLiDeP Навоий вилоят Кенгаши ҳузуридаги “Сиёсий таълим маркази” томонидан Конимех туманида ташкил этилган навбатдаги махсус ўқув-семинарида тингланган маърузалар тўпланганларда катта таассурот қолдирди. Мазкур маърузаларда Президентимиз Ислом Каримовнинг Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Сенатининг қўшма мажлисидаги “Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепцияси” номли маърузасидан келиб чиқадиган партиявий вазифалар ўз аксини топди.
Семинарда жорий йилнинг “Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик йили” деб эълон қилингани муносабати билан партия электорати вакиллари бўлган тадбиркорларнинг янгича фикрлашга ундаш, уларнинг сиёсий савиясини янада юксалтириш борасидаги тарғибот-ташвиқотни ва амалий ишларни кучайтириш ҳар қачонгидан кўра долзарб аҳамият касб этаётгани уқтирилди.
Шунингдек, Нурота туман Кенгаши депутатлик гуруҳининг ўтказилган навбатдаги йиғилишида сўз олганлар туманда чорвачиликни ривожлантиришда катта эътибор қаратиб келинаётганлиги, чўпонларнинг яшаш шароити, уларга яратиб берилаётган шарт-шароитлар, келгусида чорвачиликни янада ривожлантириш, фермер хўжаликларини моддий-маънавий қўллаб-қувватланаётганлиги ҳусусида айтиб ўтилди. Тумандаги “Азиқ”, “Озода Элмуродова”, “Далерхўжа-Зафарбек” фермер хўжаликлари O`zLiDeP депутатлик гуруҳлари томонидан ўрганилганда уларда қорамолчиликни ривожлантириш учун экин майдонлари ва кам фоизли микрокредит олишда амалий ёрдам бериш лозимлиги таъкидлаб ўтилди.
Обсудить новость на Форуме
23 декабря 2024
« | Декабрь 2024 |
Пн | Вт | Ср | Чт | Пт | Сб | Вс |
1 | ||||||
2 | 3 | 4 | 5 | 6 | 7 | 8 |
9 | 10 | 11 | 12 | 13 | 14 | 15 |
16 | 17 | 18 | 19 | 20 | 21 | 22 |
23 | 24 | 25 | 26 | 27 | 28 | 29 |
30 | 31 |