02:15 30.04.2011 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"
Матбуот хизмати хабар қилади
Наманган вилоятида 26 апрель куни O`zLiDeP Мингбулоқ туман Кенгаши томонидан “Маҳаллани оилавий бизнесга айлантирайлик” шиори остида ўтказилган давра суҳбатида жорий “Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик йили”да амалга оширилиши лозим бўлган партиявий вазифалар доирасида, айниқса қишлоқларда яшовчи аёлларни тадбиркорлик фаолиятига кенг жалб этиш билан боғлиқ амалий ҳаракатларни янада кучайтириш, маҳаллаларда оилавий бизнесни ривожлантириш ва шу орқали маҳаллани тадбиркорлик марказига айлантириш юзасидан хотин-қизларнинг тутган ўрни ҳақида тўхталиб ўтилди.
Сўзга чиққанлар жамиятимизда мулкдорлар қатлами вакиллари сонини кўпайтириш ва кичик бизнесни иқтисодиётимизнинг таянч бўғинига айлантириш йўналишидаги ислоҳотлар янги босқичга кўтарилаётган айни пайтда хотин-қизларни, айниқса, қишлоқ ҳудудларида яшовчи аёлларни тадбиркорлик фаолиятига кенг жалб этиш орқали уларнинг бандлигини таъминлаш мақсадга мувофиқлигини қайд этишди.
Обсудить новость на Форуме
23 декабря 2024
« | Декабрь 2024 |
Пн | Вт | Ср | Чт | Пт | Сб | Вс |
1 | ||||||
2 | 3 | 4 | 5 | 6 | 7 | 8 |
9 | 10 | 11 | 12 | 13 | 14 | 15 |
16 | 17 | 18 | 19 | 20 | 21 | 22 |
23 | 24 | 25 | 26 | 27 | 28 | 29 |
30 | 31 |