19:46 29.03.2011 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"
Матбуот хизмати хабар қилади
АНДИЖОН
2011 йил 25 март O`zLiDeP шаҳар Кенгаши томонидан “Тадбиркорлик тамойиллари ва ишбилармонлик имкониятлари” мавзусида ўқув-семинари ўтказилди. Семинарда партиянинг Асака, Олтинкўл, Марҳамат туман Кенгашлари аъзолари ҳамда тадбиркор хотин-қизлар иштирок этдилар.
Ўқув семинардан кўзланган мақсад партия дастурий мақсад ва вазифалари, либерал-демократик ғоялар, ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар мазмун-моҳиятини хотин-қизлар ўртасида кенг тарғиб қилиш, Савдо-саноат палатаси билан имзоланган ўзаро ҳамкорлик битимида белгиланган вазифалар доирасида хотин-қизларга тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйишда ҳам назарий ҳам амалий жиҳатдан яқиндан кўмаклашишдан иборат бўлди.
Ўқув семинарида Ўзбекистон Республикаси Президенти И.Каримовнинг Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Сенатининг қўшма мажлисида “Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш Концепцияси” номли маърузасидан келиб чиқадиган партиявий вазифаларга оид, шунингдек, Туман ва шаҳарларда хотин-қизларнинг тадбиркорлик соҳасидаги билим ва кўникмаларини шакллантириш, бизнес режалар тузиш, истиқболли лойиҳалар ишлаб чиқишга қаратилган мавзуларда маърузалар тингланди.
Тадбирда Микрокредит банк Андижон вилоят филиали ҳамда Марказий банк Андижон вилоят бош бошқармаси вакиллари кичик бизнес субъектларини кредитлаш имкониятлари бўйича тушунчалар бериб ўтдилар.
Обсудить новость на Форуме
24 декабря 2024
« | Декабрь 2024 |
Пн | Вт | Ср | Чт | Пт | Сб | Вс |
1 | ||||||
2 | 3 | 4 | 5 | 6 | 7 | 8 |
9 | 10 | 11 | 12 | 13 | 14 | 15 |
16 | 17 | 18 | 19 | 20 | 21 | 22 |
23 | 24 | 25 | 26 | 27 | 28 | 29 |
30 | 31 |