23:01 26.04.2011 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"
Матбуот хизмати хабар қилади
21 апрель куни Андижон вилоятининг Шаҳрихон, Булоқбоши туманларида академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари ўқувчилари ўртасида “Ишбилармон ўқувчи” стипендияси учун ўтказилаётган кўрик-танловнинг туман босқичлари бўлиб ўтди. Тадбирларда сўз олганлар ёшларнинг тадбиркорлик фаолиятига қизиқишини кучайтириш, уларга ўз бизнесини ташкил этиш учун иқтисодий ва ҳуқуқий шароит яратиш, уларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, мамлакатимиз келажаги йўлидаги интилиши, изланишлари, жамоат ишларидаги фаол иштирокини қўллаб-қувватлаш зарурлигини таъкидлашди. Туман босқичида совринли ўрин эгаллаган талабалар вилоят босқичида қатнашиш ҳуқуқига эга бўлдилар ва партия ташкилотларининг диплом ва қимматбаҳо совғалари билан тақдирландилар.
Обсудить новость на Форуме