23:00 26.04.2011 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"

Матбуот хизмати хабар қилади

21 апрель куни O`zLiDeP Хатирчи туман Кенгаши ташаббуси билан Агросервис касб-ҳунар коллежида ўтказилган давра суҳбатида хусусий тадбиркорлик, оилавий бизнес ва ҳунармандчилик фаолиятини ривожлантириш ғояларини ёшлар ўртасида кенг тарғиб қилиш масалалари муҳокама қилинди. Қайд этилганидек, ёшларга ўз тадбиркорлик фаолиятини бошлашлари учун кўмаклашиш партиянинг устувор вазифалардан биридир. Шу сабабли ҳам тадбир давомида таълим муассасалари битирувчилари билан иш берувчи ташкилотлар мутасаддилари ўртасида тузилаётган шартномалар ва уларнинг ижроси доимий эътиборда бўлиши лозимлиги таъкидланди.

Источник: Либерально демократическая партия Узбекистана

  Обсудить новость на Форуме