15:46 25.04.2011 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"

Матбуот хизмати хабар қилади

20 апрель куни O`zLiDeP Хоразм вилоят ва Урганч шаҳар Кенгаши “Аёллар қаноти” билан хамкорликда 2011-йил “Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик” йили деб эълон қилинганлиги муносабати билан хамда партиянинг дастурий мақсад ва вазифалари, либерал-демократик ғоялар, ижтимоий-иқтисодий ислохотлар мазмун мохияти, тадбиркорлик, фермерлик, ҳунармандчилик ва касаначиликнинг аҳоли фаровонлигини оширишдаги муҳим ўрнини хотин-қизлар ўртасида кенг тарғибот-ташвиқот қилиш мақсадида “Маҳаллада фаол ва ишбилармон аёллларни қўллаб-қувватлашда O`zLiDeP аёллар қанотининг иштироки ва роли” мавзусида давра сухбати ўтказилди.  Давра сухбатида шаҳар Кенгаши депутатлари А.Сабирова, Х.Рахимов, тадбиркорлар, маҳалла маслахатчилари, савдо саноат палатаси вакили Д.Сабиров, микрокредитбанк  ходими Ф.Жуманиязовнинг маърузалари тингланди.

Мулоқотда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик фаолияти учун қулай муҳит яратиш, хусусан, соҳани ривожлантиришда банк-молия муассасаларининг ўрни ва аҳамияти, банклар фаолияти орқали тадбиркорлик ташаббусларини қўллаб-қувватлаш, партия электорати вакилларининг микромолиявий хизматлардан фойдаланиш бўйича билимларини ошириш ва уларга амалий кўмак бериш каби масалалар кенг муҳокама қилинди.

Жойларда тадбиркор опа-сингилларимизга кредит олишда, фаолиятларида тўсиқ бўлаётган айрим муаммоларни ҳал этишда имкон даражасида кўмак берилишини, вилоятнинг энг чекка ҳудудларида ҳам аёлларда тадбиркорлик ва ишбилармонлик кўникмаларини шакллантириш, бандлик муаммоларини бартараф этиш бўйича бизнес-режалар тузиш, оилавий бизнесни шакллантириш бўйича турли ҳил тавсиялар айтилиб ўтилди.  “Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик йили” Давлат дастурининг мазмун моҳияти, унинг жорий йилда хусусий сектор фаолиятининг изчил ривожлантиришдаги аҳамияти юзасидан атрофлича тушунчалар берилди.

 Микрокредитбанк вакили томонидан Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни барқарор ривожлантиришда банк-молия муассасалари томонидан амалга оширилаётган амалий чора-тадбирлар ҳақида сўз борди.  Вилоятда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш  борасида муайян ишлар амалга оширилган. Жумладан, тадбиркорлик субъектларини руйхатга олиш муддатларини қискартириш, тадбиркорларга нотураржой биноларини ижарага бериш, махсулотларини экспорт килиш  масалаларида амалий ёрдам бериш чоралари кўрилаётганлиги ҳам ўз самарасини бермокда.  
 
Шунингдек, анжуманда иштирок этган Марказий банк ва тижорат банклари мутахассислари томонидан кичик бизнес, оилавий тадбиркорлик ва бошланғич сармояни шакллантириш мақсадида кредит олиш учун зарур ҳужжатларни расмийлаштириш, кредит олиш ва ундан талаб даражасида фойдаланишни ташкил қилишга бағишланган кўргазмали материаллар намойиш қилинди.


Источник: Либерально демократическая партия Узбекистана

  Обсудить новость на Форуме