15:46 25.04.2011 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"

Матбуот хизмати хабар қилади

Жорий йил 21 апрель куни Хоразм вилоятининг Гурлан туманида O`zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ҳамкорлигида “Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик - жамиятимиз тараққиётининг мустаҳкам таянчи” мавзусида очиқ мулоқот ўтказилди. Мулоқотда O`zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси матбуот бўлими ходими А.Магдиев, Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси Ёшлар билан ишлаш бўлими мудири Б.Очилов, Республика банклар ассосацияси ходими А.Имомхўжаев, Марказий банк вилоят бош бошқармаси бўлим бошлиғи Р.Жуманиязов, Микрокредитбанк очиқ акциядорлик тижорат банки бошлиғи ўринбосари Қ.Жобборов, туман солиқ инспекцияси ходимлари,  касб-ҳунар коллежи, академик лицей битирувчи талабалари иштирок этишди.

Мулоқотда Республика банклар ассосацияси ходими А.Имомхўжаев сўзга чиқиб, “Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик йили” Давлат дастурининг мазмун моҳияти, банк тизимидаги ислохотлар, Ўзбекистон Республикаси Президентининг бир қатор Фармон ва Қарорларида белгилаб берилган омонатчилар ва кредиторлар манфаатларини ҳимоя қилишни таъминлаш вазифалари борасида, халқнинг банкларга бўлган ишончини мустаҳкамлаш, банклар томонидан кўрсатилаётган хизмат турлари бугун ошиб бораётганлиги, ҳозирги кунда Республикамизнинг 31 та тижорат банки, 810 та филиаллари, аҳолига 410 хилдан ортиқ омонат турлари таклиф этилаётганлиги, бу 2009 йилга нисбатан 53% кўп демакдир дея,  кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик фаолияти учун қулай муҳит яратиш, хусусан, соҳани ривожлантиришда банк-молия муассасаларининг ўрни ва аҳамияти, банклар фаолияти орқали тадбиркорлик ташаббусларини қўллаб-қувватлаш, партия электорати вакилларининг микромолиявий хизматлардан фойдаланиш бўйича билимларини ошириш ва уларга амалий кўмак бериш каби масалаларни асосий мақсадларидан бири эканлигини айтиб ўтди.

 Марказий банк вилоят бош бошқармаси бўлим бошлиғи Р.Жуманиязов ўз сўзида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш борасида тижорат банклари томонидан амалга оширилаётган ишлар тўғрисида гапириб, жумладан тижорат банклари томонидан кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш мақсадида жорий 2011 йилда 136 млрд. сўм миқдорида кредит маблағлари ажратилиши режалаштирилган бўлиб, 1-чорак давомида 26,4 млрд сўм миқдорида  кредитлар  берилгани амалда 34,2 млрд.сўм миқдорида кредитлар ажратилгани прогноз 132% бажарилганини, шу кредитлар хисобига 2554 та иш ўринлари яратилишига эришилганини таъкидлаб, ундан ташқари хизмат кўрсатиш ва сервис соҳасини ривожлантириш учун жорий йилда 12,1 млрд. сўм миқдорида кредитлар ажратилиши режалаштирилган бўлиб, 1-чорак режаси 2,2 млрд сўм ажратилиши белгиланган, ҳақиқатда 3,2 млрд.сўм кредит ажратилди ва режа 152 %га бажарилган.

Хотин-қизлар қўмитаси фаолиятини қўллаб-қувватлаш борасида қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида тижорат банклари томонидан тадбиркор аёлларни қўллаб–қувватлаш ва иш билан банд қилиш мақсадида 2011 йилда 19,9 млрд.сўм миқдорида прогноз ўрнатилган бўлиб, жорий йилнинг 1-апрел ҳолатига банклар томонидан ажратилган кредитлар 2,7 млрд. сўмни ташкил қилди ва чорак режасига нисбатан бажарилиши 135 % ташкил қилганлигини айтиб ўтди. Тадбирда вилоятнинг шаҳар ва туманларидан ташриф буюрган саноат, қурилиш ва ишлаб чиқариш, хизмат кўрсатиш ва ҳунармандчилик соҳалари, фермер хўжаликлари вакиллари томонидан берилган саволларга етарлича жавоб берилди.

Шунингдек, тадбир давомида сўзга чиққан партия “Ёшлар қаноти” бўлим мудири Б.Очилов ёшларни тадбиркорлик фаолиятига жалб қилиш борасидаги “Диплом билан бизнесга”, ”Ишбилармон ўқувчи” ва “Ёш тадбиркорларнинг ёзги амалиёт мактаби” лойиҳалари тўғрисида тўхталиб, ёшларни тадбиркорлик соҳаларига жалб қилиш хамда иш фаолиятларини бошлашда партиянинг ҳамкорлик самарасини кенг миқёсида амалга ошириш борасида белгиланган вазифалар тўғрисида айтиб ўтди. Тадбир давомида олий ўқув юртлари ва касб-ҳунар коллежлари талабалари орасида бизнес ўқув-курсларини доимий равишда ташкил этиш, бизнесни бошлашдаги дастлабки ва кейинги босқич жараёнларида учрайдиган баъзи бир муаммоларни ечиш амалиётини ўргатишнинг самарали усулларини йўлга қўйиш мақсадида ўтказилаётган мазкур лойиҳаларда энг фаол иштирок этган  ғолибларга микрокредитбанк томонидан М.Султанов, Ш.Тўраев, А.Худайберганов, Б.Абдурахимова, Б.Қурбанов, Ф.Жуманиязова, А.Султанов, Ж.Эшчанов, Д.Жумамуратоваларга ажратилган имтиёзли кредит олиш сертификатлари топширилди.

Хоразм вилоятида бугунги кунда мавжуд 85 та ўрта-махсус касб-ҳунар коллежлари, 6та академик лицейлар фаолият кўрсатмоқда. Уларда жами 92504 нафар ўқувчи-ёшлар 105 та касбий йўналишда ҳунар ўрганмоқдалар ва таълим-тарбия олмоқдалар. Уларга 7 ярим мингдан зиёд ўқитувчилар ва муҳандис-педагоглар билим ва касб-ҳунар сирларини ўргатмоқдалар. Битирувчи ёшларни иш билан банд қилиш масалалари юзасидан айни пайтда вилоятда кенг қамровли ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан, 2009-2010 ўқув йилида вилоят бўйича 24360 нафар битирувчидан 20587 тасини бандлиги таъминланган, 359 нафари Олий таълим муассасасига ўқишга кирган. Жумладан, биргина “Микрокредитбанк” нинг вилоят бошқармаси томонидан аҳоли бандлигини таъминлаш дастури йўналиши бўйича жорий йилнинг 1 апрел холатига  4 млрд. 79 млн. сўмни   кредит маблағларига йўналтириш орқали 1302 янги иш ўринлари яратилди. Тадбирда таъкидландики, аҳоли бандлигини таъминлаш ва уларнинг реал даромадларини оширишга қаратилган бу каби саъйи ҳаракатларни амалга оширишда O`zLiDeP вилоят Кенгашининг молия ва банк муассасалари билан яқин ҳамкорлиги кенг йўлга қўйилганлигидан далолат беради.

Мулоқотда шунингдек Хоразм вилоятида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни  ривожлантириш борасида муайян ишлар амалга оширилган. Жумладан, тадбиркорлик субъектларини рўйхатга олиш муддатларини қисқартириш, тадбиркорларга нотурар жой биноларини ижарага бериш, маҳсулотларини экспорт қилиш масалаларида амалий ёрдам бериш чоралари кўрилаётганлиги ҳам ўз самарасини бераётганлиги таъкидлаб ўтилди.
   
O`zLiDeP вилоят Кенгаши кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш, хусусан коллеж битирувчиларини иш билан таъминлаш, уларни тадбиркорликка йўналтириш бўйича ҳам бир қатор тадбирларни амалга оширмокда. Вилоятдаги касб-ҳунар коллежлари битирувчиларини корхона, ташкилотларда амалиётни ўташлари учун шароитларни яратиш, устоз-шогирдлик анъаналарини йўлга қўйиш, ёшларни ўз мутахассисликлари бўйича  жамоада ишни давом эттиришларини таъминлаш ишларида ҳам фаол иштирок этмоқда.

Шунингдек, анжуманда иштирок этган Марказий банк ва тижорат банклари мутахассислари томонидан кичик бизнес, оилавий тадбиркорлик ва бошланғич сармояни шакллантириш мақсадида кредит олиш учун зарур ҳужжатларни расмийлаштириш, кредит олиш ва ундан талаб даражасида фойдаланишни ташкил қилишга бағишланган кўргазмали материаллар, бизнес режалар ва дастурлар ишлаб чиқиш учун слайдлар намойиш қилинди.

Источник: Либерально демократическая партия Узбекистана

  Обсудить новость на Форуме