15:46 25.04.2011 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"
Матбуот хизмати хабар қилади
Жорий йилнинг “Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик йили” деб эълон қилингани, бу борада Давлат дастурининг қабул қилингани соҳани янада ривожлантиришга хизмат қилади. Натижада мамлакатимизнинг барча ҳудудларида яна кўплаб янги кичик корхоналар, хусусий тадбиркорлик субъектлари ўз фаолиятини бошлаб, юрт ободлиги ва аҳоли фаровонлигини таъминлашга муносиб ҳисса қўшади.
Электоратнинг асосий қисмини тадбиркорлар ва фермерлар ташкил этган O`zLiDeP ҳам кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг мамлакатимиз иқтисодиётидаги улушини янада оширишга алоҳида эътибор қаратиб келмоқда. Партия томонидан, айниқса, жорий йилда бу борада комплекс чора-тадбирлар ишлаб чиқилиб, улар жойларда режа асосида амалга ошириляпти. Мамлакатимизнинг барча ҳудудларида ўтказилаётган “Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик — жамиятимизнинг мустаҳкам таянчи” мавзуидаги очиқ мулоқотлар ҳам ана шулар жумласидандир.
Жорий йил 20 апрель куни Қорақалпоғистон Республикасининг Элликқалъа туманида O`zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси ва Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ҳамкорлигида ўтказилган шу мавзудаги очиқ мулоқотда вилоятдаги кичик бизнес субъектларининг тадбиркорлик фаолияти учун қулай муҳит яратиш, уларнинг ташаббусларини банклар орқали қўллаб-қувватлаш билан боғлиқ масалалар атрофлича муҳокама этилди.
Сўзга чиққанлар вилоятдаги кичик бизнес субъектларининг тадбиркорлик фаолияти учун қулай муҳит яратиш, уларнинг ташаббусларини банклар орқали қўллаб-қувватлаш борасидаги бундай эзгу ва амалий ишлар жамиятимизда мулкдорлар қатлами вакиллари сонини кўпайтириш ва кичик бизнесни иқтисодиётимизнинг таянч бўғинига айлантириш йўналишидаги ислоҳотлар янги босқичга кўтарилаётган айни пайтда, айниқса, долзарб аҳамиятга эгалигини таъкидлашди.
Жорий йилда Ўзбекистон Республикаси Марказий банк Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси томонидан кичик бизнес субъектларига 137,8 млрд сум кредитлар ажратилиши режалаштирилган бўлса, шундан 1-чорак давомида 29 млрд сум имтиёзли кредитлар ажратилган. Шунингдек, касб-ҳунар коллежлари битирувчи ёшлари учун ҳам бизнес режалар тузиши учун жорий йилда 1 млрд сум кредит маблағлари ажратиш режалаштирилган.
Шунингдек, Қорақалпоғистон Республикасидаги барча касб-ҳунар коллежлари битирувчиларини иш билан таъминлаш масаласи ҳам тадбирда муҳокама этилган муҳим масалалардан бири бўлди. Мазкур масалани ҳал этишда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг имкониятларидан янада кенгроқ фойдаланиш, бошқача айтганда, битирувчиларни иш билан таъминлаш жараёнида улар асосий куч сифатида иштирок этиши мақсадга мувофиқлиги мулоқот қатнашчилари томонидан қайд этилди.
Тадбир давомида маҳаллаларни оилавий бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш марказларига айлантириш тобора долзарб аҳамият касб этаётганига эътибор қаратилиб, маҳаллий тадбиркорларнинг бу борадаги амалий таклифлари тингланди. Шу билан бирга улар ўзларини қизиқтирган кўплаб саволларга партия фаоллари ва банк мутахассисларидан жавоблар олишди.
Обсудить новость на Форуме