19:02 22.04.2011 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"
Матбуот хизмати хабар қилади
2011 йил 21 апрель куни O`zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши ташаббуси билан Халқ депутатлари, вилоят кенгаши депутатлари, фермер хўжаликлари раҳбарлари ҳамда партия фаоллари иштирокида амалий мулоқот ўтказилди.
Тадбирда вилоят қишлоқ хўжалиги соҳасида олиб борилаётган ислоҳотлар жараёни, қишлоқ маҳсулотларини қайта ишлаш имкониятлари, соҳадан олинаётган даромадларнинг миқдорини янада ошириш тажрибалари ҳақида мутахассислар иштирокчиларга тушунчалар беришди. Шу билан бир қаторда банк, лизинг хизмати, солиқ тўловлари бўйича амалга кирган ўзгариш ва янгиликлар юзасидан ҳам атрофлича маълумотлар бериб ўтилди. Мулоқот давомида иштирокчилар паррандачилик, балиқчилик, асаларичиликнинг истиқболлари, интенсив боғлар яратиш, иссиқхоналар фаолиятини йўлга қўйиш бўйича ўзаро тажриба алмашдилар.
Қизғин-бахс мунозараларга бой тарзда ўтказилган очиқ мулоқотда фермерлар томонидан қатор таклифлар, мулоҳазалар билдирилиб, бу борада тегишли чора тадбирлар режаси белгилаб олинди.
Обсудить новость на Форуме