19:02 22.04.2011 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"
Матбуот хизмати хабар қилади
2011 йил 20 апрель куни O`zLiDeP Сурхондарё вилоят Кенгаши “Аёллар қаноти” ташаббуси билан Термиз шаҳрида Савдо-саноат палатаси билан ҳамкорликда ишлаб чиқилган “Тадбиркорлик тамойиллари ва ишбилармонлик имкониятлари” номли ўқув-семинарнинг вилоят босқичи ўтказилди. Семинарда мамлакатимизда хотин-қизларнинг кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик билан шуғулланишлари учун кенг имкониятлар яратиб берилаётгани, аёлларга тадбиркорлик фаолиятини бошлашга ва ўз ишини янада кенгайтиришга мўлжалланган кредитлар миқдорини кўпайтириш ҳамда уларни имтиёзли равишда берилиш тартиблари тўғрисида батафсил маълумотлар берилди.
Мазкур семинар хотин-қизларга ўз ишларини йўлга қўйишда ҳам назарий, ҳам амалий жиҳатдан кўмаклашилиб, улар янги иш ўринлари яратиш имкониятлари ва наъмунавий лойиҳалар билан таништирилди ҳамда илғор фермер, тадбиркор ва ҳунарманд, касаначи аёллар тажрибасини оммалаштириш борасидаги таклиф-мулоҳазалар ўртага ташланди. Айниқса, чекка қишлоқларда оилавий кичик бизнесни йўлга қўйиш мақсадида жорий йил вилоятда Микрокредит банкларидан 591,8 миллион сўмлик кредит берилиши эвазига 96 нафар янги иш ўрни яратилиши таъкидланди.
Ўқув-семинари якунида фаол иштирокчиларга кичик бизнес, оилавий тадбиркорлик ва бошланғич сармояни шакллантириш учун тижорат банклари томонидан кредит олиш ҳуқуқини берувчи сертификатлар топширилди.
Обсудить новость на Форуме