12:45 22.04.2011 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"
Матбуот хизмати хабар қилади
2011 йил 20 апрель куни O`zLiDeP Қашқадарё вилоят Кенгаши томонидан Чироқчи туманидаги Транспорт касб-ҳунар коллежида “Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик – жамият тараққиётининг мустаҳкам таянчи” мавзусида ўтказилган давра суҳбатида маҳаллий кенгаш депутатлари, банк, солиқ муассасалари вакиллари, партия фаоллари – тадбиркорлар ва фермерлар ҳамда талабалар иштирок этишди.
Тадбир қатнашчилари тадбиркор Шухрат Холмўминовнинг паррандачилик, Шоймардон Хўжақуловнинг маъданли сув ва нон маҳсулотлари ишлаб чиқариш цехларида бўлиб, уларнинг фаолиятлари билан яқиндан танишдилар. Коллеж биносида туман тадбиркорларининг маҳсулотлар кўргазмаси ҳам ташкил этилди. Сўзга чиққанлар жорий йилнинг “Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик йили” деб эълон қилингани жамиятимизда мулкдорлар қатлами вакиллари сонини кўпайтириш ва кичик бизнесни иқтисодиётимизнинг таянч бўғинига айлантириш йўналишидаги ислоҳотларни янги босқичга олиб чиқишга қаратилганини, бу борада ёшларни, айниқса, таълим муассасалари битирувчиларини тадбиркорлик фаолиятига кенг жалб этиш орқали уларнинг бандлигини таъминлаш мақсадга мувофиқлигини қайд этишди.
Давра суҳбатида ёшлар тадбиркорликни йўлга қўйишда зарур бўлган Бизнес режа тузиш, кредит учун хужжатлар тайёрлаш, замонавий минитехнология олиб кириш борасидаги ўзларини қизиқтирган барча саволларга жавоблар олишди.
Обсудить новость на Форуме