12:45 22.04.2011 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"
Матбуот хизмати хабар қилади
2011 йил 18 апрель куни O`zLiDeP Хоразм вилоят Кенгаши “Аёллар қаноти” томонидан Хива Педагогика коллежида ўтказилган давра суҳбати “Жамиятни демократлаштириш ва либераллаштириш жараёнларида аёлларнинг иштироки” деб номланди. Унда Ўзбекистон Республикаси Президенти И.Каримовнинг Олий Мажлис палаталарининг қўшма мажлисидаги “Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш Концепцияси”нинг мазмун-моҳияти ва унда иқтисодий йўналишда таклиф этилган ташаббуслар, белгиланган вазифалар хусусида сўз борди.
Тадбир иштирокчилари юртбошимиз таклиф этган концепциядаги давлат бошқарувини янада демократлаштириш, суд-ҳуқуқ тизимини ислоҳ этиш, ахборот ва сўз эркинлиги, сайлов ҳуқуқи эркинлигини таъминлаш ҳамда сайлов қонунчилигини ривожлантириш, фуқаролик жамияти институтларини янада ривожлантириш, иқтисодиётни либераллаштириш, бозор ислоҳотларини янада чуқурлаштириш йўналишлари алоҳида аҳамиятга эга эканини, чунки улар замирида O`zLiDePнинг мафкуравий асоси бўлган либераллаштириш ғояси мужассамлигини таъкидлашди.
Давра суҳбати давомида сўз олганлар хотин-қизларнинг соҳага оид кўникмаларини шакллантириш, тадбиркорлик билан боғлиқ ҳуқуқий меъёрлар ва уларни қўллаш амалиётини кенг тарғиб қилиш “Аёллар қаноти”нинг энг муҳим вазифаларидан бири эканлигини қайд этишди.
Обсудить новость на Форуме