16:01 19.04.2011 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"
Матбуот хизмати хабар қилади
14 апрель куни O`zLiDeP Бухоро вилоят Кенгаши “Аёллар қаноти” томонидан “Бухоро Гранд” меҳмонхонаси мажлислар залида « “Аёллар қаноти”нинг устувор йўналиши: кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик фаолияти учун янада қулай муҳит яратишдир» мавзусида ўқув семинари ўтказилди. Ўқув семинарида Халқ депутатлари вилоят, шаҳар ва туман кенгашларининг аёл депутатлари, тадбиркорлар, фермерлар, ҳунармандлар ҳамда вилоят ижроия ҳокимияти вакиллари, ташкилот ва корхоналар раҳбарлари иштирок этди.
Мазкур ўқув семинарида “Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик йили”да вилоят, шаҳар туманларда айниқса, чекка қишлоқ худудларида тадбиркор аёлларнинг сиёсий фаоллигини, жамиятдаги ўрни ва мавқеини ошириш, жойларда ёш фермер ва тадбиркорлик субъектларининг муаммоларини ўрганиш, таҳлил қилиш ҳамда уларни бартараф этишда парламент билан ўзаро ҳамкорлик алоқаларини кенгайтириш шунингдек, маҳалаларда истиқомат қилаётган лидерлик қобилиятига эга бўлган, тадбиркорлик, фермерлик, касаначилик ва ҳунармандчилик фаолиятини бошлаш арафасида турган хотин-қизларга ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш лозимлиги ҳақида сўз юритилди.
Ўқув семинарини O’zLiDeP вилоят кенгаши раиси ўринбосари, вилоят “Тадбиркор аёл” уюшмаси раиси Дилбар Аҳмедова кириш сўзи билан очиб берди.
Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, жорий йилнинг 1-чораги мобайнида O’zLiDeP аъзолари ҳисобланган хотин-қизлар сайъ-ҳаракатлари билан Бухоро вилоятида 82 та янги иш ўринлари яратилди ва иккинчи чоракда ушбу кўрсатгични янада оширишга йўналтирилган махсус иш-режаси тасдиқлаб олинди.
Шунингдек, тадбирда Бухоро вилоятида халқимизнинг миллий анъаналарини қайта тиклаш, жумладан, хотин-қизларнинг ҳунармандчилик ва хусусий бизнес юритиш кўникмаларини ривожлантириш учун барча шарт-шароит яратилганлиги, вилоятда оилавий бизнесни катта истиқболга эга эканлигини таъкидланиб, иқтисодиёт секторининг ушбу соҳасини кенгайтириш учун оилавий бизнес ҳуқуқларини ҳимоя қилиш билан боғлиқ муайян қийинчиликларни бартараф этиш зарурлиги ҳақида сўз юритилди. Масалан, вилоятнинг барча худудларида яшайдиган оилаларнинг кўпчилиги келажакда ўз оилавий бизнесларини йўлга қўйишларини истайди. Уларнинг орасида қишлоқ аҳли шаҳарликларга қараганда анча кўп. Иштирокчиларнинг фикрича аксарияти оилавий бизнесни умумий овқатланиш, савдо, ҳунармандчилик, қишлоқ хўжалиги, жумладан чорвачилик маҳсулотларини етиштириш, хизмат кўрсатиш, тикувчилик ва бошқа соҳаларда ташкил этиш истагини билдирдилар.
Обсудить новость на Форуме
24 декабря 2024
« | Декабрь 2024 |
Пн | Вт | Ср | Чт | Пт | Сб | Вс |
1 | ||||||
2 | 3 | 4 | 5 | 6 | 7 | 8 |
9 | 10 | 11 | 12 | 13 | 14 | 15 |
16 | 17 | 18 | 19 | 20 | 21 | 22 |
23 | 24 | 25 | 26 | 27 | 28 | 29 |
30 | 31 |