19:46 29.03.2011 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"
Матбуот хизмати хабар қилади
НАМАНГАН
O`zLiDeP вилоят Кенгаши томонидан жорий йилнинг 24 март куни хизмат кўрсатиш ва ҳунармандчилик соҳасида фаолият юритаётган тадбиркорлар билан Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳамда маҳаллий кенгашлар депутатлари иштирокида амалий мулоқот ўтказилди.
Таъкидлаш жоизки, Наманган вилоятида қадимдан миллий ҳунармандчилик анча ривожланган. Хусусан, вилоятнинг Наманган шаҳри, Чуст, Тўрақўрғон, Косонсой туманларида азалдан каштачилик, дўппидўзлик, пичоқчилик, темирчилик, косибчилик, тўқувчилик, ёғочга қайта ишлов бериш сингари ҳунармандчилик турлари ривожланган.
Вилоятда бугунги кунда ҳунармандчиликнинг 30 дан ортиқ тури билан шуғулланилмоқда. Масалан, Поп тумани худудидаги Гурумсарой кулолчилиги республикамизнинг Риштон, Ғиждувон, Шаҳрисабз кулолчилиги билан тенг тарихга эга эканлиги эътироф этилмоқда. У ерда Вахобжон Буваев 20 нафар ёшларга кулолчиликнинг сир-асрорларини ўргатмоқда. Улар томонидан яратилган сопол идишлар ўз ранглари ва услуби жиҳатидан ажралиб туради.
Наманган шаҳрида эса ёғоч ўймакорлиги устаси Махмуджон Жўраев ва унинг шогирдлари яратаётган нақшинкор буюмлар алоҳида эътиборга лойиқ. У ўз шогирдлари билан Наманган шаҳридаги Нодим Номонгоний, Мулла Бозор Охунд мақбараларини, Бухоро ва Самарқанд шаҳарларидаги бир қатор тарихий обидаларни қайта таъмирлашда, уларда ёғоч ўймакорлиги ишларини бажаришда катта хисса қўшганлар. Устанинг ижодий ишлари муносиб баҳоланиб, у Ўзбекистон Халқ устаси унвони ҳамда Меҳнат шуҳрати ордени билан тақдирланган.
Ҳукуматимиз томонидан ҳунармандларга берилган эркинлик ва яратилган шароитлар туфайли атлас матоларнинг “Нодира”, “Бегойим”, “Ўзбекистон гўзали”, “Томчи”, “Тумор” каби янги нусхалар яратилдики, булар Марғилон атласларидан асло қолишмайди.
Амалий мулоқот давомида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни хусусан, ҳунармандчиликни, хизмат кўрсатиш соҳасидаги тадбиркорликни ривожлантиришда ва унинг ялпи ҳудудий маҳсулотдаги улушини янада ошириш жараёнида O`zLiDeP вилоят, шаҳар ва туман кенгашларининг иштирокни кучайтириш, ушбу соҳага тўсиқ бўлаётган муаммоларни бартараф этиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Обсудить новость на Форуме