19:45 29.03.2011 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"
Матбуот хизмати хабар қилади
Наманганда бошланғич партия ташкилотлари ҳисобот-сайловлари
Наманган вилоятида шаҳар ва туманлардаги бошланғич партия ташкилотларининг навбатдаги ҳисобот-сайловлари якунига етди. Ҳисобот-сайловлар даврида партиянинг Наманган вилоятидаги мавжуд 680 та бошланғич партия ташкилотларида ҳисобот-сайловлари ўтказилиб, 61 тасида Бошланғич партия ташкилотларининг янги раислари сайланди. 619 тасида раисларнинг фаолияти қониқарли баҳоланиб, улар ўз вазифаларига қайта сайланишди.
Ўтган ҳисобот-сайловларида жами 15000 дан зиёд фуқаролар иштирок этиб, шулардан 9660 нафари партия аъзоларини ташкил этди. Ҳисобот-сайловлар жараёнида 2 та янги бошланғич партия ташкилотлари ташкил этилиб, 65 нафар янги партия аъзолигига қабул қилинди. Бундан ташқари фақатгина шу йилнинг март ойида O`zLiDeP шаҳар ва туман Кенгашлари томонидан қўшимча равишда 120 дан зиёд партияга янги аъзоларни қабул қилишга эришилди.
Шу йилнинг 24 март куни Косонсой туманидаги “Чашмаи Сафед” ишлаб чиқариш корхонасида бошланғич партия ташкилотининг кенгайтирилган ҳисобот-сайлов йиғилиши ўтказилди. Ҳозирги кунда бу корхонада 310 нафар ишчи ходимлар фаолият олиб борган ҳолда, улардан 140 нафари ёки 45 фоизи O`zLiDeP аъзоларидир. Корхонада яратиб берилган имкониятлар натижасида ишчиларнинг иш ҳақлари ўтган шу даврга нисбатан 2 баробар ошганлиги, янги ишлаб чиқариш технологияларини киритишлиши ҳозирда яна 150 та ишчи ўринларини яратиш имконини бермоқда. Ушбу корхона ишчи ходимларидан яна 25 нафарининг партияга аъзо бўлиш тўғрисидага аризалари қабул қилинди.
Юқоридаги масалалар юзасидан иштирокчилар ўзлари қизиқтирган саволлар, ечимини кутаётган айрим муаммолар ҳақида фикр-мулоҳазаларини, таклифларини билдирдилар.
Обсудить новость на Форуме
24 декабря 2024
« | Декабрь 2024 |
Пн | Вт | Ср | Чт | Пт | Сб | Вс |
1 | ||||||
2 | 3 | 4 | 5 | 6 | 7 | 8 |
9 | 10 | 11 | 12 | 13 | 14 | 15 |
16 | 17 | 18 | 19 | 20 | 21 | 22 |
23 | 24 | 25 | 26 | 27 | 28 | 29 |
30 | 31 |