00:30 16.04.2011 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"
Масьулиятни қай даражада ҳис этаяпмиз?
Бухорода халқ депутатлари вилоят кенгашидаги O`zLiDeP депутатлик гуруҳининг навбатдаги йиғилишида «Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик йили» Давлат дастурида белгиланган чора-тадбирлар ижроси юзасидан халқ депутатлари Ромитан туман Кенгашидаги депутатлик гуруҳи томонидан олиб борилаётган ишлар муҳокама килинди.
Халқ депутатлари вилоят кенгашидаги O`zLiDeP депутатлик гуруҳи раҳбари Мансур Зокиров олиб борган ана шу йиғилишда туманда 778 та кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъекти фаолият олиб бораётгани, 2011 йилда уларга тижорат банклари томонидан 2147 млн. сўм миқдорида кредит ажратиш режалаштирилгани, айни пайтда эса мавжуд корхоналарни қайта қуриш, кенгайтириш, ишлаб чиқариш қувватларини модернизациялаш ҳисобига янги иш ўринлари ташкил этилаётгани алоҳида таъкидланди. Шу ўринда ҳудудий дастур ижросининг бориши доимий комиссия ва ҳокимлик соати йиғилишларида мунтазам кўриб чиқилиб, энг долзарб вазифалар белгилаб олинаётганини тилга олиб ўтиш жоиз. Йиғилишларда халқ депутатлари туман кенгашидаги O`zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзолари ҳам ечимини кутаётган масалалар юзасидан ўз фикр-мулоҳазаларини билдирмоқдалар. Ҳар ҳафтанинг жума кунида туман ҳокимлигида ўтказилаётган «Очиқ эшиклар куни»да ҳам партия депутатлик гуруҳи аъзолари фаол иштирок этаяптилар.
Аммо йиғилишда ана шундай натижаларга қарамай, қатор камчиликлар ҳам мавжудлигига эътибор қаратилди. Хусусан, туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш билан боғлиқ масалалар фақат ҳокимлик мутасаддиларига эмас, балки сиёсий партиялар фаоллари зиммасига ҳам алоҳида масъулият юклаши алоҳида таъкидланди. Бу ҳаётий ҳақиқатни эндиликда барча маслакдошлар теран англаб етмоқлари лозим. Акс ҳолда мавжуд камчиликлар ечим топмай аро йўлда қолиб кетаверади. Масалан, аҳолига маиший хизмат кўрсатиш йўналишида айниқса туманнинг Газли, Қизилравон каби чекка ҳудудларида 3та чакана савдо ва 6 та умумий овқатланиш объектларини ташкил этиш учун ер майдонлари танлаш жорий йилнинг биринчи чорагида амалга оширилиши режалаштирилган бўлсада, бу муҳим масала ҳанузгача ҳал этилмаган. Йиғилишда халқ депутатлари вилоят кенгаши депутатлари — O`zLiDeP Бухоро туман кенгаши раиси Ўлмас Раҳматов, «Бухоро спорти» газетаси бош муҳаррири Бахтиёр Асадов, Ғиждувон тумани марказий касалхонаси бўлими мудири Файзулло Давлатов сўзга чиқиб, тадбиркорлар ва кичик бизнес субъектларидан ҳокимликка тушадиган аризалар коллегиал тартибда кўриб чиқилиши, жойлардаги архитекторлар тадбиркорлар билан ҳамкорликда иш олиб боришлари, касб-ҳунар коллежлари битирувчиларини тадбиркорликка жалб эташ учун тижорат банкларидан имтиёзли кредитлар ажратиш масалалари депутатлик гуруҳи аъзоларининг доимий диққат-эътиборида бўлиши лозимлигини таъкидладилар.
Обсудить новость на Форуме
23 декабря 2024
« | Декабрь 2024 |
Пн | Вт | Ср | Чт | Пт | Сб | Вс |
1 | ||||||
2 | 3 | 4 | 5 | 6 | 7 | 8 |
9 | 10 | 11 | 12 | 13 | 14 | 15 |
16 | 17 | 18 | 19 | 20 | 21 | 22 |
23 | 24 | 25 | 26 | 27 | 28 | 29 |
30 | 31 |