13:00 23.01.2012 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"
Марказ тадбиркорлар таянчига айланмоқда
Юртбошимиз Концепциясида таъкидланганидек, эркин ҳуқуқий жамият қурилишини жадаллаштириш, қолаверса, аҳоли фаровонлиги ва мамлакат тараққиётини таъминлаш учун фуқаролик жамияти институтларини қҳллаб-қувватлаш зарурлигини даврнинг ҳзи тақозо этмоқда. Айниқса, кам таъминланган аҳоли қатламларини кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликка кенг жалб этиш, уларнинг моддий-маънавий манфаатларини ҳимоя қилишни мақсад қилган нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятини янада ривожлантириш давлат сиёсати даражасига кҳтарилган. Жумладан, маҳаллаларни тадбиркорлик марказига айлантириш ғояси жойларда ўзининг амалий ифодасини топмоқда.
Жиззах туманидаги Олмачи маҳалласида ташкил этилган «Аёллар ва ёшларнинг тадбиркорлик ташаббусларини қҳллаб-қувватлаш маркази» ана шундай ННТлар сирасига киради. Ўзбекистон маданияти ва санъати Форуми жамғармаси Ижтимоий ташаббусларни қўллаб-қувватлаш фонди, Жиззах туман ҳокимлиги, O’zLiDeP Жиззах вилоят кенгаши ҳамкорлигида ташкил этилган ушбу марказ айни пайтда маҳалла фуқароларида қўшимча даромад манбаини шакллантириш, уларнинг фаол ҳаётий позициясини мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда, десак, муболаға бўлмайди.
Мазкур лойиҳа Ижтимоий ташббусларни қҳллаб-қувватлаш фонди ҳамда ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги ННТ ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш фонди томонидан молиялаштирилган. Унинг асосий мақсади — уй шароитида ҳунармандчилик билан шуғулланаётган касаначиларга қонуний рўйхатдан ўтиш, ҳужжат юритиш ва ўз бизнесини ривожлантириш борасида ўқувлар ташкил этиш, улар томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулотлар кўргазма-савдосини ташкил этиш ва тайёр маҳсулотларнинг сотилишини йўлга қўйишдан иборат.
— Юртимиздаги ҳар бир фуқаро халқ ва Ватан манфаати учун қайғура олишини орзу қиламан, — дейди лойиҳа муаллифларидан бири, хусусий тадбиркор Тўрақул Зиёев. — Ҳаётда ўз бахтингни топиб, бошқаларга ҳам фаровон яшаш сирларини ўргатиш, моддий ёрдам беришдек эзгу иш бўлмаса керак. Бундан инсоннинг кўнгли ёришиб, янада бахтиёр бўлади, эл-юрт раҳматига, ҳурмат-иззатига сазовор бўлади.
— «Аёллар ва ёшларнинг тадбиркорлик ташаббусларини қўллаб-қувватлаш маркази» ишга туширилиши маҳалла аҳли учун катта воқеа бўлди, — дейди биз билан суҳбатда O’zLiDeP фаоли Наргиза Мавлонова. – Ҳозир тадбиркорликни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилиб, бу йўлда ҳукуматимиз томонидан барча шароитлар яратиб берилмоқда. Шу боис оилавий тадбиркорлик ҳамда маҳаллани тадбиркорлик марказига айлантиришга оид лойиҳаларга талаб катта. Табиийки, O’zLiDeP тадбиркорлар ва ишбилармонларнинг ҳаракати сифатида бундай ташаббусларни доимо қўллаб келаётир. Бугун маҳаллада очилган янги марказ олдига қўйилаётган вазифалар ҳам партиямизнинг дастурий мақсадларига ҳамоҳанг ва уйғундир. Марказ тез орада аёлларнинг ижтимоий-иқтисодий мавқеини оширувчи ва аҳоли бандлигини таъминлашга кўмаклашувчи институтга айланишига шубҳа қилмайман.
Шуни алоҳида қайд этиш керакки, бундай лойиҳалар иқтисодий ва ижтимоий ривожланиш жараёнида жамоатчилик, ҳокимликлар, қишлоқ фуқаролари йиғинлари, вилоятдаги нодавлатнотижорат ташкилотлар, жамоат фондлари ҳамда сиёсий партиялар ўртасидаги ижтимоий шерикчиликни таъминлаб, ўзаро ҳамкорликни мустаҳкамлашга хизмат қилади.
Шуҳрат РАҲИМОВ,
«XXI ASR»
Обсудить новость на Форуме
25 декабря 2024
« | Декабрь 2024 |
Пн | Вт | Ср | Чт | Пт | Сб | Вс |
1 | ||||||
2 | 3 | 4 | 5 | 6 | 7 | 8 |
9 | 10 | 11 | 12 | 13 | 14 | 15 |
16 | 17 | 18 | 19 | 20 | 21 | 22 |
23 | 24 | 25 | 26 | 27 | 28 | 29 |
30 | 31 |