19:00 22.03.2011 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"
Манфаатлар мувозанати
Муҳаммаджон ТУРСУНОВ,Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, O`zLiDeP фракцияси аъзоси:
— Ҳақиқатан ҳам қабул қилинган янги қонун Ўзбекистонда сиёсий тизимни модернизациялашнинг бутунлай янги босқичини бошлаб бермоқда. Айниқса, давлат ҳокимияти ва бошқарувини демократлаштириш борасида амалга оширилган ислоҳотлар ҳокимиятлар бўлиниши конституциявий принципини ҳаётга изчил татбиқ этиш, улар ўртасида ўзаро тийиб туриш ва манфаатлар мувозанатининг самарали тизимини шакллантиришга қаратилгани билан ниҳоятда муҳимдир. Бу қонуннинг қабул қилиниши эса мамлакатни ислоҳ қилиш ва демократлаштиришнинг янги босқичи бошланиши, парламентаризм ва кўппартиявийлик тизимини янада мустаҳкамлаш, давлат ҳокимияти субъектлари ўртасидаги ваколатларнинг мувозанатли тақсимланишида бутунлай янги сиёсий-ҳуқуқий майдонни шакллантиришга қаратилгани билан ҳам кўпчилик эътиборини тортмоқда. Бу айни пайтда ҳуқуқий-демократик давлат қуриш, либерал иқтисодиёт, кучли фуқаролик жамиятини қарор топтириш ва жадал ривожлантириш, жаҳоннинг энг ривожланган давлатлари қаторига киришдек стратегик мақсадга эришиш йўлидаги дадил қадам ҳамдир.
Ушбу қонун давлат ва жамиятни бошқаришнинг шундай бир яхлит тизимини вужудга келтирмоқдаки, бу билан ҳокимиятлар мустақиллиги ошиб, уларнинг ўзаро бир-бирини тийиб туриш механизмлари такомиллаштирилаяпти.
Бундай мутаносиблик, энг аввало, давлат раҳбарининг баъзи ваколатларини парламентга ва ижроия ҳокимиятига ўтказилиши, энг асосийси, парламентнинг ижроия ҳокимияти устидан назорат ҳуқуқларининг янада кенгайтирилиши билан амалга оширилаётганини алоҳида таъкидлаш жоиз.
Хусусан, Конституциямизнинг 98-моддаларига киритилаётган ўзгартишлар туфайли энди Бош вазир номзоди Қонунчилик палатасида энг кўп депутатлик ўрнини олган сиёсий партия ёки тенг миқдорда энг кўп депутатлик ўринларини қўлга киритган сиёсий партиялар томонидан таклиф этилади.
Бу, шубҳасиз, Қонунчилик палатасига бўлиб ўтадиган сайловларда энг кўп депутатлик ўринларини олиш учун сиёсий партиялардан етуклик даражаларини оширишни, аҳолининг ижтимоий-иқтисодий, сиёсий, маиший ва маънавий эҳтиёжларини қондириш хусусида изчил ишлар олиб боришларини тақозо этади. Сайловчилар талабларини Бош вазир ҳисоботларини муҳокама қилиш чоғида кун тартибига қўйиш ҳам сиёсий партиялар ўртасида кучли рақобат муҳитини юзага келтиради. Пировардида мамлакатда олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотлар тақдири учун парламент, энг асосийси эса сиёсий партиялар зиммасидаги масъулият янада ошади.
Ушбу ўзгартишлар O`zLiDeP дастурида белгиланган давлат ва жамият қурилишини демократлаштириш ҳамда либераллаштириш соҳасида қонун чиқарувчи, ижро этувчи ва суд ҳокимиятларининг вазифа, ваколат ва ҳуқуқларини аниқ белгилаш, ҳар бирининг ҳақиқий мустақиллигини таъминлашдаги муҳим вазифаларини рўёбга чиқаришда партия манфаатларига тўла мос келади.
Обсудить новость на Форуме
24 декабря 2024
« | Декабрь 2024 |
Пн | Вт | Ср | Чт | Пт | Сб | Вс |
1 | ||||||
2 | 3 | 4 | 5 | 6 | 7 | 8 |
9 | 10 | 11 | 12 | 13 | 14 | 15 |
16 | 17 | 18 | 19 | 20 | 21 | 22 |
23 | 24 | 25 | 26 | 27 | 28 | 29 |
30 | 31 |