17:31 07.02.2011 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"
Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш Концепциясининг ёшлар ҳаётидаги ўрни
O`zLiDeP Сурхондарё вилоят кенгаши ташкил этган «Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш Концепциясининг ёшлар ҳаётидаги ўрни» мавзуидаги давра суҳбатида навқирон авлод вакилларини соғлом ва баркамол бўлиб камол топишлари учун амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар хусусида сўз борди.
Тадбир давомида мамлакатимизда фуқаролик жамияти институтлари фаолиятини янада кучайтириш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик ҳамда фермерликни қўллаб-қувватлаш, аҳолини иш билан таъминлашда маҳаллий кенгашлардаги депутатлик гуруҳларининг ролини ошириш, демократик ислоҳотларнинг янги босқичида ёшлар фаоллигини кучайтириш зарурати таъкидланди.
Давра суҳбатида вилоятнинг ҳудудий инвестиция ва саноатни ривожлантириш дастури ҳам таҳлил этилди. Таъкидланганидек, вилоятда 70 мингдан ортиқ янги иш ўринлари ташкил этилади. Натижада иқтисодиётнинг саноат тармоғини 2,2 баробар ўсиши кузатилади. Бундан ташқари, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш мақсадида тижорат банклари томонидан 154 миллиард сўмлик кредит маблағлари ажратилиши белгиланган.
Тадбир сўнггида партия фаоллари томонидан амалга оширилиши лозим бўлган чора-тадбирлар белгилаб олинди. Шунингдек, электорат вакиллари билдирган таклиф ва мулоҳазалар атрофлича ўрганилиб, умумлаштирилди.
Обсудить новость на Форуме