02:30 12.12.2012 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"

Мамлакатимиз Конституциясининг 20 йиллигига бағишланган тантанали йиғилишда Президентимиз Ислом Каримов

Мамлакатимиз Конституциясининг 20 йиллигига бағишланган тантанали йиғилишда Президентимиз Ислом Каримов ўтаётган йил сарҳисобини қилиб, келгуси 2013 йилни «Обод турмуш йили» деб эълон қилишни таклиф этди. O’zLiDeP ифтихор билан таъкидлайдики, электоратимиз келгуси йилда мамлакатимиз олдида турган вазифаларни ҳал этишга, авваламбор, тадбиркорлик фаолияти учун шарт-шароитларни янада яхшилаш ҳисобига муносиб ҳисса қўшади.
Агар собиқ тузум даврида хусусий мулкка эга бўлган ҳар қандай шахсни таъқиб қилишган бўлса, бугун эса мамлакатимизда мулкка эгалик қилиш, хусусий ва бошқа мулкчилик шакллари дахлсизлиги ва давлат томонидан ҳимояланиши тўлиқ кафолатланган. Шу боис, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик, фермерликни ривожлантириш давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бирига айланди.
Бугунги кунда ялпи ички маҳсулотнинг 80 фоиздан зиёди, саноат маҳсулотининг 90 фоиздан ортиғи ва деярли барча қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари нодавлат секторда ишлаб чиқарилмоқда. Вилоятимиз аҳли мисолида ишонч билан айта оламанки, ушбу барча ўзгаришларнинг натижаси бу аҳолининг реал даромадлари йилдан йилга ошаётганлигида, уларнинг қарийб ярмини тадбиркорлик фаолиятидан олинаётган даромад ташкил этади.
Шундай қилиб, O’zLiDeP мамлакатимизни жадал ва барқарор ривожлантириш, халқимизнинг тинч ва осойишта ҳаётини таъминлаш, халқаро ҳамжамиятда муносиб ўрин эгаллашига ўз муносиб ҳиссасини қўшишга интилади. Давлатимиз томонидан белгиланган вазифалар доирасида 2013 йилда партиямиз, шу жумладан, O’zLiDeP Наманган вилоят Кенгаши фаолияти «Обод турмуш йили» Давлат дастурини ҳаётга тадбиқ этишга қаратилади.
 

Источник: Либерально демократическая партия Узбекистана

  Обсудить новость на Форуме