13:15 10.03.2011 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"
Махсус ўқув семинар ўз ишини бошлади
9 март куни Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академиясида O’zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси ташаббуси билан партия ҳудудий ташкилотлари Кенгашлари раислари ва уларнинг биринчи ўринбосарлари учун махсус ўқув семинар ўз ишини бошлади.
Ушбу ўқув семинар партиянинг Дастури ва Сайловолди платформасида белгиланган вазифалар ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти И.Каримовнинг Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Сенатининг қўшма мажлисидаги “Мамлакатмизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш Концепцияси” номли маърузасидан келиб чиқадиган партиявий вазифалар хусусан, O’zLiDePнинг амалий ҳаракатлари Комплекс-мақсадли дастури ижросини таъминлаш ва амалиётга кенг татбиқ қилишда партия ҳудудий тузилмалари раҳбарларининг партиявий вазифаларга доир назарий-амалий билими, касбий маҳоратини ва фаолият самарадорлигини ошириш масалаларига бағишланган.
Тадбирда O’zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси ва парламентдаги фракцияси аъзолари, партиянинг туман ва шаҳар Кенгашлари раислари ва ўринбосарлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академиясининг профессор -ўқитувчилари, Сиёсий таълим маркази вакиллари ва партия фаоллари иштирок этмоқда.
Мазкур ўқув семинарда кўппартиявийлик тизимини ривожлантиришда O’zLiDeP фаоллигини ошириш, замонавий сиёсий технологиялардан унумли фойдаланиш юзасидан сиёсатшунос мутахассисларнинг маърузалари тингланмоқда.
Шунингдек, тадбирда ислоҳотларнинг янги босқичида O`zLiDePнинг ўрни, Концепцияда белгиланган вазифалар ижросини ва O`zLiDePнинг ғоявий-мафкуравий фаолиятидаги самарадорликни таъминлашда партия фракциясининг фаол иштирокини таъминлаш масалалари ҳам иштирокчиларнинг асосий муҳокама марказида бўлиб бу борада қизиқарли баҳс ва мунозаралар асосида кўплаб амалий таклифлар, фикр-мулоҳазалар ўртага ташланмоқда.
Семинарнинг биринчи кунида иштирокчилар асосий мавзу сифатида мунозаралар марказида бўлган “Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш Концепцияси” ҳақида ўз фикрларини билдириб, унинг давлат ҳокимияти ва бошқарувини демократлаштириш, суд-ҳуқуқ тизимини ислоҳ этиш, ахборот соҳасини ислоҳ қилиш, ахборот ва сўз эркинлигини таъминлаш, Ўзбекистонда сайлов ҳуқуқи эркинлигини таъминлаш ва сайлов қонунчилигини ривожлантириш, фуқаролик жамияти институтларини шакллантириш ва ривожлантириш, демократик бозор ислоҳотларини ва иқтисодиётни либераллаштиришни янада чуқурлаштириш йўналишларида ҳаётий эканлигини алоҳида қайд этиб, мамлакатимизни ислоҳ этиш ва модернизация қилиш йўлидаги изчил саъй-ҳаракатларимизни янада кучайтириш, бу йўлдаги амалий ишларни изчил давом эттириш, уларни янги янада юқори босқичга кўтариш лозимлигини таъкидлашди.
Тадбир давомида иштирокчилар гуруҳларга бўлинган ҳолда интерактив ва амалий машғулотлар асносида ўзаро баҳс ва мунозараларга киришиб, O`zLiDePни ташкилий, ғоявий-мафкуравий фаолиятининг асосий йўналишлари, ходимлар билан ишлашнинг ижтимоий-психологик асослари, мамлакатимизда сиёсий-ҳуқуқий соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар жараёни ва бу борадаги қонунчилик асослари юзасидан ҳам тегишли маълумотларга эга бўляпти.
Семинар 13 мартга қадар давом этади.
Обсудить новость на Форуме
24 декабря 2024
« | Декабрь 2024 |
Пн | Вт | Ср | Чт | Пт | Сб | Вс |
1 | ||||||
2 | 3 | 4 | 5 | 6 | 7 | 8 |
9 | 10 | 11 | 12 | 13 | 14 | 15 |
16 | 17 | 18 | 19 | 20 | 21 | 22 |
23 | 24 | 25 | 26 | 27 | 28 | 29 |
30 | 31 |